...

...

@AGROBLOGER

6–8 ноябрь кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят агротуристик, экотуристик, этнотуристик ва гастротуристик салоҳиятларини тарғиб қилиш мақсадида «Олтин куз – 2019» агрофестивали ўтказилди. Тадбирда «Дарё» вакиллари қатнашди.

Фестивальда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ва қўшни давлатлардан келган туроператорлар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Уч кун давом этган фестиваль тадбирлари вилоятнинг Зомин, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида ўтказилди.

Фестивалнинг илк кунида меҳмонлар Шароф Рашидовнинг 102 йиллик юбилейига бағишланган тадбирларда иштирок этди. Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон музейи, Шароф Рашидов давлат музейини томоша қилишди. Сўнг «Буюк ипак йўли карвони Жиззах бўйлаб» номи остида Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб отлар ва туялардан иборат карвон билан юриш тадбири ўтказилди. Бу юришда фестиваль иштирокчилари билан биргаликда Жиззах шаҳри аҳолиси ҳам қатнашди.

Фестивалнинг иккинчи кунида қатнашчилар Бахмал тумани, Ойқор қишлоғидаги Agro Natural Invest фермер хўжалигида ташкил этилган «Олма ҳашари» сайлида олма териш ҳашарида қатнашди ва миллий дастурхон, миллий удумлар, концерт дастурлари, миллий спорт ўйинлари, ҳунармандчилик мастер-классларини томоша қилди.

Фестивалнинг учинчи куни Зомин туманида ўтди. Шундан сўнг фестиваль қатнашчилари «Ўразбой» меҳмон уйида миллий таомлар ва удумлар мастер-класси, ғилминди, қозон патир, қўлда шолча тўқиш, миллий кийимлар намойишини томоша қилди.

















daryo.uz

@AGROBLOGER

Report Page