...

...

AGROBLOGER

Иссиқ об-ҳавода хонаки гулларни дераза олдига қўйиш ёки ташқарига чиқариш мумкин. Албатта, бундай вақтда парвариш учун имкониятлар кўп. Аммо совуқ мавсум бошланиши билан хоналарда махсус иситкич қурилмалари ишга туширилади. Шундай вақтда уй ичида ўстирилаётган гулларга қандай ёрдам бериш мумкин? Бу саволнинг жавоби гул парваришини хуш кўрувчиларни қизиқтириши шубҳасиз.

Оддийгина бир қоида мавжуд. Унга кўра, ўсимликни суғоришдан аввал бармоқни тупроққа 2-3 сантиметр чуқурликкача ботириб кўриш лозим. Тупроқ қуруқ ёки ҳўл эмас, балки бирозгина нам бўлиши керак. Шунда гуллар тўғри суғорилаётгани ёки йўқлиги аниқ бўлади. Агар гул барглари сарғайиб бораётган бўлса, суғоришни чеклаш лозим. Борди-ю, япроқлар қуриб, жигарранг тусга кираётган бўлса, у ҳолда тез-тез сув қуйиб туриш керак.

Баргларда тўпланадиган чанг фотосинтез жараёнига салбий таъсир ўтказади, айниқса, қуёш нури жуда кам бўлган қишки мавсумда. Шунинг учун вақти-вақти билан юмшоқ нам матода гул япроқларини артиб туриш тавсия этилади.

Агар гулнинг ташқи кўринишида бироз ўзгариш сезилса, уни буғ ёрдамида иситилган ҳаммомга бир неча кунга қўйиш керак. Айрим гуллар хонаки бўлишига қарамай, ҳар қандай иқлимга мослашувчан бўлади. Қуйида уларнинг 3 таси билан танишиш мумкин.

Бромелия – қуёш нури ва ёруғликни ёқтирмайди. Қиш фаслида бир неча ҳафта давомида сувсизликка ҳам чидайди.

Аглаонема – деярли ҳар қандай иқлим учун мос келади.

Доллар бутаси – сув ва ёруғликни унчалик ҳам кўп талаб қилмайди.


AGROBLOGER канали

daryo.uz


Report Page