...

...

AGROBLOGER

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Султон Ас-Сири ал-Қамзи билан учрашди.

Суҳбат давомида икки томонлама шартномаларнинг бажарилиши ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Энергетика, логистика ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистон-Амирликлар қўшма инвестиция компаниясининг фаолияти кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, Амирликлар ва халқаро сифат стандартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун инновацион иссиқхоналар яратиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди, бу ушбу маҳсулотларни БАА ва учинчи мамлакатлар бозорларига йирик ҳажмларда етказиб беришни йўлга қўйиш имконини беради. 

Ўзбекистонда тегишли лабораториялар ва сертификатлаштириш марказларини ташкил этиш долзарблиги қайд этилиб, бу йўналишда ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди.

25та устувор йўналиш бўйича амалга оширилаётган давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда ҳамкорлик Дастури ижросининг амалдаги натижалари ижобий баҳоланди.

Томонлар туризм ва таълим соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш йўли орқали ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Учрашув натижасида муҳокама этилаётган йўналишлар доирасида самарали ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, Ўзбекистон ва БАА ўртасида савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишига юқори тайёргарлик кўриш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page