...

...

@AGROBLOGER

Маълум қилинишича, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган қолипли нон маҳсулотлари бугунги кун ҳолатида 1400-1500 сўмдан барча турдаги истеъмолчиларга пул кўчириш ва турғун савдо шахобчалари орқали етказиб берилмоқда.

Аввалроқ 4 ноябрдан Ўзбекистондаги айрим дўкон ва бозорларда қолипли (буханка) нон 1,6 минг сўмдан 1,9 минг сўмгача нархда сотилаётгани хабар қилинганди. Kun.uz мухбирлари маълумотларига кўра, кўплаб жойларда «буханка» нархи 100-200 сўмга ошган. Жумладан, баъзи дўконларда буханка 1,6 минг сўмдан, бозорларда эса 1,7 минг сўмдан сотилмоқда.

«Ўздонмаҳсулот» компанияси матбуот хизматининг маълумот беришича, акциядорлик компанияси тизимидаги 44та дон корхоналари таркибида 109 та нон ишлаб чиқарувчи корхона ва цехлар мавжуд бўлиб улар асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган. Тошкент шаҳрида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва таъминоти устидан назорат олиб бориш «Тошкент нон» уюшмаси томонидан амалга оширилади.

«Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган қолипли нон маҳсулотлари бугунги кун ҳолатида 1400-1500 сўмдан барча турдаги истеъмолчиларга пул кўчириш ва турғун савдо шахобчалари орқали етказиб берилмоқда ва ушбу нархлар ишлаб чиқариш харажатларидан келиб чиқиб шакллантирилган», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «буханка» нархи охирги марта жорий йилнинг 15 октябрида ошганди. Ўшанда у 1,3-1,5 минг сўмдан сотила бошланган. Бунгача эса унинг нархи бир неча йил давомида 600-650 сўм атрофида бўлиб, 2018 йил сентябрдагина оширилганди.

kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page