...

...

AGROBLOGER

Тупроқ биосфера занжирининг муҳим халқаси бўлиб, у киритиладиган ўғитларниг мураккаб таъсирига учрайди ва қуйидаги ўзгаришлар содир бўлиши мумкин:

1) тупроқ муҳитнинг нордонлашуви ёки ишқорийлашиши;

2) агрокимёвий ва агрофизикавий хоссаларининг ўзгариши;

4) биоген ва заҳарли элементларнинг ютилиши;

5) гумуснинг парчаланиши ёки тўпланиши;

6) тупроқ ва ўғит таркибидаги озиқ моддаларнинг ютилишига кўмаклашиш ёки қаршилик қилиш;

7) элементлар мобилизацияси ёки иммобилизациясининг ўзгариши;

8) ионлар антагонизми ёки синергизмининг намоён бўлиши ва шу асосда ўсимликлар озиқланишига таъсир кўрсатиши.

Тупроққа оҳак киритилиши нордон тупроқлар муҳитини мўътадиллаштиради, мунтазам равишда физиологик нордон ёки ишқорий ўғитларни қўллаш тупроқ муҳитининг ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатади.

Минерал ўғитлар тупроқдаги айрим элементларнинг ҳолатига кучли таъсир қилади. Масалан, тупроқда фиксацияланган фосфор ундаги рухнинг ҳаракатчанлигини чеклайди. Лекин шу билан бир қаторда фосфорли ўғитлар марганец, мишьяк, қўрғошин, ванадий ва стронций каби элементларнинг ҳаракатчанлигини оширади. Мазкур элементларнинг, жумладан қўрғошиннинг ем- хашак таркибидаги миқдори 10—15 м г/кг дан ошиб кетса, чорва молларига салбий таъсир кўрсатади.

Қўрғошин тупроққа атмосферадан, суғорма сувлар ва ўғитлар орқали тушади.

Фосфорли ўғитлар ўз таркибида турли миқдорда рух тутади. Австралияда тайёрланадиган фосфорли ўғитлардаги рух миқдори 182—300 м г/кг га етади (тупроқдаги рух миқдори 100—300 м г/кг дан ошса, ўсимликларга зарар қилади).

Автомобиль йўллари, аэропортлар ва йирик металлургия корхоналарига яқин майдонларда оғир металларнинг миқдори кескин ошади.

Маълумки, ҳар бир озиқ элементи ўсимлик танасида, маълум функцияни бажаради ва табиийки уларнинг танқислиги ёки меъёридан кўплиги ўсимликнинг ташки белгиларида намоён бўлади. Лекин шу билан бир қаторда озиқ моддалар ўсимликларга билвосита йўл билан ҳам таъсир кўрсатади. Тадқиқотларнинг натижаларига кўра ўғит таркибидаги азот ўсимликлардаги замбуруғ касалликларнинг кучайишига ёрдам беради. Масалан, P. funiculosum замбуруғининг фаоллиги азотли ўғитлар таъсирида кучаяди. Аммиакли селитра вилт касаллигининг жадаллигига бошқа азотли ўғитларга нисбатан кўпроқ ёрдам беради. Шунингдек, аммоний сульфат Fusarium, Ophiobolus, Verticillium каби бир қатор касаллик туғдирувчиларнинг фаоллигини сусайтириши ҳам тадқиқотлар асосида исботланган.

Ўсимликларнинг озиқ элементлари билан таъминланганлиги ва уларга зарар етказадиган ҳашаротлар сони ўртасида ҳам муайян боғлиқлик мавжуд. Ўсимликлар калий билан яхши таъминланмаган шароитларда уларга ҳашаротлар катта зарар етказади.

Тупроқ ҳосил бўлиши ва унумдорлигида микроорганизмларнинг роли катта. 1 г соғлом ва унумдор тупроқ таркибида 3 млрд. га яқин микроорганизм бўлиб, улар плазмасининг массаси ярим метрли тупроқ қатламида 8—12 т /га ни ташкил этади. Улар экинларнинг вегетация даврида 18—27 марта урчийди. 1 га майдонда 5—6 млн. дона ёмғир чувалчангги учрайди. Тупроқдаги тирик организмлар турли-туман вазифаларни бажаради: она жинс ва органик моддаларни ўз таналаридан ўтказади, тупроқни юмшатади ва донадорлаштиради, атмосферадаги молекуляр азотни фиксациялайди, физиологик фаол моддаларни синтезлайди. Лекин тупроқларни нотўғри ишлаш, айниқса, кимёвий моддалар (минерал ўғитлар ва пестицидлар) га ҳаддан ташқари ружу қўйиш оқибатида тупроқдаги микроорганизмлар сони кейинги 50 йил ичида 3 марта камайиб, 1 г тупроқда ўртача 0,7— 1,0 млрд. донани ташкил этмоқда.


@AGROBLOGER канали

Б. Мусаев. "Агрокимё". 

dehqon.uz


Report Page