...

...

AGROBLOGER

Илдизпояли бегона ўтлар Ўзбекистоннинг ҳамма сугориладиган ва лалмикор ерларида учрайди. Бу ўтлар бошқа бегона ўтлардан кўра бир неча баравар зарар келтиради. Чунки уларнинг кўпайиш имкони бир неча баробар юқори. Илдизпояли бегона ўтларнинг ер остидаги илдиз бўғимларининг ҳар бир бўлаги алоҳида ўсимлик бўлиб ўсади.

Бундан ташқари улар уруғларидан ҳам кўпаяди. Улар жуда зич бўлиб тўплаб ўсади, маданий ўсимликларни сиқиб мутлақо йўқотиб ёборади, кўпайиши вегетатив ва генератив ташқи ноқулай шароитларга жуда чидамли. Бир дона илдиз бўғими қуруқ тупроқда узоқ қолиб кетиб, озгина намни сингдириб олиши билан авж олиб ўса олади.

Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида илдизпояли бегона ўтлардан: ғумай, саломалайкумл, ажриқ, қамиш, аччиқмия, оқмия, буғдойиқлар кўп тарқалган. Шулардан ғумай, саломалайқумл, ажриқ эса карантин бегона ўтлар ҳисобланади.

Ғумай (Андропогом ҳалепенсис) – қўнғирбошлар оиласига мансуб кўп йиллик бегона ўт пахта экиладиган ерлар учун энг зарарли бегона ўт ҳисобланади. У майдан июнь ойигача гуллайди ва июндан октябргача ҳосил беради.

Ғумай тик ўсади, бўйи 1,5 м гача етади, поясининг пастки қисмидан шохлайди. Асосан уруғидан ҳамда илдизпояларидан кўпаяди. Ғумай серуруғ ўсимлик бўлиб, ҳар тупи 2-3 мингга яқин уруғ беради. Бир тупида 1-80 илдизпоя ва 800 тагача бўлиши мумкин. Ғумай тузилишига кўра судан ўтига жуда ўхшайди, шунинг учун ҳам у судан ўтининг ашаддий душмани ҳисобланади.

Ғумайнинг ёш поя ва баргларида хайвонларни захарловчи синил кислотаси ва цианоген глёкозиди бўлади. Захарланиш қурғоқчилик йилларда, айниқса кўпроқ кузатилади. Синил кислота ғумай қурғоқчил ерда ўсганда жуда юқори даражада бўлади, Ғумай ўриб икки соат сўлитиб қўйилиб, молларга берилса, таркибидаги глёкозидлар парчаланиб кетади.

Ажриқ (Cйнодон даcтйлон) – кўнғирбошлар оиласига мансуб кўп йиллик бегона ўт. Бу суғориладиган майдонлар учун энг хавфли бегона ўт бўлиб, кўпайиш жараёни жуда тез. Бўйи 15-25 см, барглари лентасимон, шароитга қараб эрта кўкламдан то кузгача ўсади. Май-июнда гуллайди, июль-августда уруғлайди.

Деярли барча экинлар, айниқса ғўза, беда кабилар учун энг хавфли ҳисобланади, унинг илдизи қурғоқчиликка шунчалик чидамлики, агар 1-2 йил қуруқ жойда қолса ҳам кўкариш қобилиятини йўқотмайди, яъни нам тегиши билан кўкараверади. Ажриқ уруғидан камдан-кам, асосан илдизпоясидан кўпаяди.

Бўйи 30-40 см, гуллари юқорига қараб, поялари ён томонга қараб 500 м гача ўсади. Хар бир 10-15 см оралиғида бир бўғин ҳосил қилиб, ҳар бўғинидан илдизлар чиқариб, янги ўсимлик, ҳосил бўлади. Ажриқ суғориладиган ва қурғоқчил майдонларда тўғридан-тўғри ўсаолади. Ташқи ноқулай муҳитга ўта чидамли, ер шарининг кўпгина мамлакатларида ўсади, уни чорва моллари яхши кўриб истеъмол қилади.

Саломалайқумл (Cйперуа ротондус Л) – қиёқдошлар оиласига мансуб илдизпояли бегона ўт тик ўсади, бўйи 20-40 см, 400 га яқин тури бор. Нам ерда яхши ўсади. Июнь-августда гуллайди, сентябрда уруғлайди. Суғориладиган туманларда кенг тарқалган. Ғўза, шоли, полиз, сабзавот экинлари ва гуллар ичида ўсади. Илдиз пиёзчасидан ва уруғидан кўпаяди. Далада уни тортиб юлиб олганда, пояси юлиниб, пиёзчаси тупроқ тагида қолиб кетаверади, 3-4 кундан сўнг яна ўсиб чиқади.


@AGROBLOGER канали

mirishkor.uz

Report Page