...

...

@AGROBLOGER

Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди

«Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Низом билан тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди.

Низомга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда карантин остидаги маҳсулотлар олиб қўйилади:

  • ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда;
  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари ва маҳсулотлар аниқланганда;
  • карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда.

Хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ва юк жўнатувчига қайтариб юборишнинг имконияти мавжуд бўлмаса, улар йўқ қилиниши (махсус жойда ёқиб юбориш ёки чуқур қазиб кўмиб ташлаш йўли билан) лозим.

Бунда ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат комиссия тузилади.

Комиссия томонидан ушбу маҳсулотлар тегишли жойда йўқ қилинади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.

daryo.uz

@AGROBLOGER

Report Page