...

...

AGROBLOGER

Бодринг, шубҳасиз, сабзавот секторидаги энг қизиқарли маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот Италия жанубида кўп миқдорда етиштирилади. Иссиқхона бодрингини етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар орасида “F.IIi Facchini” фермер хўжалиги ҳам бор. Ушбу компаниянинг мини-бодрингги узоқ муддат сақлаш имконияти туфайли чакана савдо тармоқларида жуда харидоргир.

Бодринг гидропоник иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши комплекс курашишга мўлжалланган воситалар қўлланган ҳолда етиштирилади. Апулия минтақасининг Жовинаццо коммунасидаги компанияда сархил бозор учун помидорнинг ҳам турли навлари ўстирилади. Улар «Insalataro», қизил ва рангли «Даттерино» (чизиқли, сариқ, сабзиранг) ва «Чилиегино» помидорларидир. EastFruit бу хусусда

FreshPlaza ҳаволасига таяниб ҳикоя қилади.

TSI Italia уруғлик компаниясининг Minuto (Baresano тури) навли бодрингги 1 гектарлик дала майдонида етиштирилади. Май ва сентябрь ойларида компания 200 тонна бодринг сотади, улар марказий ва шимолий Италиядаги турли супермаркетлар тармоқлари учун мўлжалланган. Маҳсулот 750 граммлик махсус халталарга қадоқланади.

“TSI Italia Мinuto бодрингининг ўзига хос хусусияти ўсимликнинг юқори ҳосилдорлигидир. Унинг меваларини бутунлигича истеъмол қилиш мумкин, чунки, улар ингичка; ҳеч қачон аччиқ бўлмайди, таъми ширин, қарсилдоқ ва серсув», дейди тажрибали агроном Pietro Facchini.

Бу силлиқ партенокарпик мини-бодрингнинг гибриди бўлиб, иссиқхонада ҳам, туннел усулида ҳам етиштириш мумкин.

«Меваси мукаммал цилиндрсимон шаклда, узунлиги 10-14 см, ҳар доим силлиқ ва ёрқин яшил рангдадир. Шунингдек, уни йиғим-теримдан кейин узоқ вақт сақлаш мумкин ва бу йирик чакана сотувчилар учун айни муддаодир. Ўсимлик очиқ ва ихчам бўлиб, япроқлари оралиғи жуда қисқа ва мукаммал кўпайиш хусусиятига эга», дея тушунтиради агроном.

Глобал G.А.P сертификатига эга фермер хўжалиги 15 гектарга яқин майдонни эгаллаган, шундан 10 гектари пленка остидаги иссиқхоналардир.


EastFruit

AGROBLOGER канали


Report Page