...

...

AGROBLOGER

1–3 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти, 4 ноябр куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати октябрнинг сўнгги кунларидан катта фарқ қилмайди.

Ўзгидромет 1–4 ноябр (душанба–пайшанба) кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.


Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 2-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 4 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда

15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 2-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 14-19° илиқ, 4 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.


Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 4 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 2-3 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 4 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 4 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.


Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 1 ва 4 ноябрда 2-7° илиқ, 2-3 ноябрда 5-10° илиқ бўлади.


AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page