...

...

AGROBLOGER

Дарахтлари зич экилган боғларда мўл ва сифатли ҳосил олиш учун пакана, ярим пакана бўйли пайвандталарга уланган олма ва нок кўчатлари нормал ўсиб ривожланиши учун махсус шароит талаб этади. Пакана, ярим пакана пайвандтагга уланган дарахтларни илдиз системаси ёйилиб ўсади, лекин чуқур кетмайди. Шунинг учун тупроқни намлигига ва бошқа жараёнларга жуда талабчан. Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, пакана, ярим пакана бўйли боғларда ҳосилдорлик анча юқори ва улар тупроқдан олиб чиқиб кетадиган моддаларни миқдори ҳам анча юқори, айниқса симбағазли боғларда.

Шунинг учун пакана, ярим пакана пайвандли интенсив боғларни, айниқса замонавий ўта зич экилган интенсив боғларни тупроқ унумдорлиги юқори бўлган, намлик сиғими катта бўлган, тез суғориб туриш, етарли даражада катта нормада минерал ва органик ўғитлар бериб туриш имкони бўлган майдонларда экиш лозим.

Пакана, ярим пакана бўйли пайвандтагларда экиладиган интенсив боғлар учун энг яхши тупроқ бу механик таркиби енгил бўлган қумли ёки лойқумли қўнғир бўз тупроқлар, таг қатлами қалин қумлоқ бўлган, яхши дренажга эга бўлган, қалин қатламга эга бўлган, бўз ўтлоқ дарёлар қирғоғида жойлашган сув босмайдиган тупроқлардир. Охиргилари юқори унумдорлиги ва яхши сув режими билан ажралиб туради.

Пакана, ярим пакана боғлар экилган ерда чучук ер ости суви 1,52 м ва минераллашган ер ости суви 3-3,5 м яқин бўлмаслиги лозим. Дарёларга яқин бўлган майдонларда ер ости сувини сатҳи 1,0-1,2 м бўлса ҳам бўлади. Фақат уларни (тупроқни) таркибида зарарли (хлорид ва сульфат) тузлари ҳоли бўлиши лозим.

Интенсив боғларни жудаям зич бўлган тупроқларда ва тупроқни устки қисми (текислаш жараёнида) олиб ташланган майдонларда барпо қилиб бўлмайди. Пастҳам, совуқ ҳаво туриб қолиши оқибатида дарахтларни совуқ уриши эҳтимоли юқори бўлганда, интенсив боғ барпо қилиш тавсия этилмайди.

Паст бўйли олма ва нок боғларини нормал ўсиб ривожланишига карбонатли ва шўр тупроқлар салбий таъсир қилади. Айниқса гилос 80-100 см қатламда жойлашган бўлса ва шу қатламдаги тупроқ 10% водород хлорид кислота таъсирида қайнаса. Мевали дарахтлар ишқорий тупроқда ҳам кислотали тупроқда ҳам яхши ўсиб ривожланмайди.

Шунинг учун боғ экиладиган майдон тупроғини РН 6,5-7,5 ташкил қилса дарахтларни ривожи кўнгилдагидай бўлади. Тупроқдаги РН миқдори 6-6,5 енгил кислотали, 7,6-8 бўлса енгил ишқорий ҳисобланади ва паст бўйли дарахтлар бундай шароитларда ҳам ўса олади. Лекин тупроқни РН 8-8,5 бўлганда тупроқдаги фосфадларни ўзлаштириш, уларни ўсимлик ўзлаштира олмайдиган формага ўтиши муносабати билан қийин кечади.

Тупроқни ишқорий хоссаси кўпайиб кетса, ўсимликни тупроқдан темир, марганец, цинк, бўр ва бошқа элементларни ўзлаштириш қийинлашади. Натижада дарахтларда хлороз ҳолати юзага келади (тупроқдаги элементларни етарли ўзлаштирилмагани ҳисобига дарахтни ривожланиши сусаяди, боғлар оқ-сариқ рангга киради). Боғ ташкил қилганда тупроқни шўрлик даражасига ҳам катта аҳамият бериш лозим. Шўрланиш даражаси юқори бўлган ерларда дарахтларни ўсиб ривожланиши анча орқада қолади ва боғлар шикастланиб, тана илдизи ҳар хил касалликларга чалиниб, тез орада нобуд бўлади.

Шўрланган тупроқларда кўпинча сульфатлар, хлоридлар ва карбонатлар учрайди. Шўрланган тупроқларда зарарли сульфатлардан натрий сульфати (Nа2SO4 – глоуберова тузи) ва магний сульфати (MgSO4) учрайди. Ўсимликни ривожига хлоридлардан NaCe – ош тузи, MgCe2 ва CaCe2 ва CaCe2 салбий таъсир этади. Карбонатлардан энг катта зарарни Na2CO3 етказади. Бу кўпгина шўрланган майдонларда учрайди ва уни 0,005% ҳам катта салбий таъсир қилади.

Тупроқдаги карбонатларга нок дарахти жудаям сезувчан ва у бундай тупроқларда яхши ривожланмайди ва хлорозга кескин чалинади.


@AGROBLOGER канали

"Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш: пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлган, юқори ҳосилдор узум навларини яратиш". Қўлланма. 

dehqon.uz


Report Page