..

..

@GULISTONUZ24
GULISTON UZ

Бир суткада 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўланади — президент фармони


«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.

Фармон асосида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;

ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

Белгиланишича:

«Соғлом турмуш тарзи» платформасини ишлаб чиқиш, унга хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклатилади;

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT-парк дирекцияси резидентлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва доимий равишда техник қўллаб-қувватланади.

Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди:

Ушбу спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 10 млрд сўмдан маблағлар ажратилади.


Report Page