...

...

AGROBLOGER

АҚШнинг Trigon International INC компанияси илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда Бухоро вилоятининг Пешку туманида каннабис навларини етиштириш ва кўпайтириш, ушбу ўсимликдан талаб юқори бўлган замонавий тиббий дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи кластерни барпо этиш ва сармоя киритиш мақсадини билдирди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берган.

Қайд этилишича, хорижий компания маҳаллий иқлим шароитини ўрганган ҳолда қиймати 250 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция киритади. Музокаралар мобайнида инвесторнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобидан яратилиши кафолатланган.

«Етиштириладиган тиббий каннабис маҳсулотини Европа давлатлари ҳамда бошқа хориж мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган. Лойиҳа амалга ошиши натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади, йилига 16 минг литр ёғ-мой ишлаб чиқарилади.

Пешку тумани ҳокимилиги вакиллари ва Trigon International INC компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн шаклда билан ўтказилган мулоқотда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари юзасидан фикр алмашилди», – дейилади агентлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 март куни имзоланган Президент қарорида Ўзбекистонда саноат мақсадларида каннабис ўсимлигини етиштиришга рухсат берилган, кейинчалик Адлия вазирлиги каннабис етиштиришга нима учун рухсат берилганига аниқлик киритганди.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page