...

...

@AGROBLOGER


Самарқанд ветеринария медицинаси институтига Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти Казухико Кошикава бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.


Институт ахборот хизматининг хабар беришича, институт ректори Х.Юнусов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланаётгани, таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ва амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида сўз юритилди.


Шундан сўнг иқтисодиёт фанлари доктори Шавкат Ҳасанов JICA томонидан молиялаштираётган “Ўзбекистонда олма етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш орқали фермерлар даромадини ошириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.


Делегация аъзолари институтда мазкур лойиҳа асосида етиштирилаётган Япониянинг “Фужи” навли олма дарахти ҳосилини кўздан кечирди. 10 сотих майдонда ташкил этилган мазкур интенсив модул боғида олма етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари, соҳа истиқболлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди


Report Page