...

...

AGROBLOGER

2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда 1313,7 минг тонна узум етиштирилди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоиз кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари республика Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга таяниб.

2021 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, узум етиштириш бўйича етакчилар учта вилоят бўлиб, уларнинг умумий улуши ушбу даврда республикада етиштирилган узумнинг 60,4 фоизига тенг: Самарқанд (38,0%), Бухоро (13,6%) ва Фарғона (8,8%) вилоятлари. Шунга кўра, мамлакатда қишлоқ хўжалиги етиштирувчи ўнта ҳудудднинг умумий улуши 39,6 фоизни ташкил этади.

2021 йилнинг июль ойи бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилади. Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди. Шу билан бирга, ушбу соҳага субсидия сифатида 210 миллиард сўм (19,6 миллион доллар) йўналтирилди.

Бундан ташқари, яқин йилларда Ўзбекистонда узумзорлар плантацияларини янада кенгайтириш режалаштирилган. Давлат раҳбари 2021 йилнинг июль ойида узумчилик ва узумни саноатда қайта ишлашни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, республиканинг 44 та ҳудудида янги экспортбоп узум етиштириладиган плантациялар барпо этиш вазифасини қўйган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш учун бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, узумчиликда фойдаланиладиган асбоб-ускуна ва техника импортини рағбатлантириш, солиқ имтиёзлари, узумзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банкларга 100 миллион доллар маблағ ажратиш, хориж тажрибаси асосида юқори маҳсулдор, уруғсиз, совуққа чидамли ва касалликларга бардошли янги узум навларини яратиш кўзда тутилган.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page