...

...

AGROBLOGER

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши, кластерлар олдидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечимларини кўриб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев ғалла етиштириш тизими келгуси йилдан тўлиқ бозор муносабатларига ўтказилишини маълум қилди.

«Ғалла етиштириш тизими келгуси йилдан тўлиқ бозор муносабатларига ўтказилади. Авваламбор, келгуси йилдан экинларни жойлаштириш тартиби сақланган ҳолда, ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади.
Бунда, ҳар бир ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради. Қолган ҳосилни эса тўғридан тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.
Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ғалла етиштиришни имтиёзли кредитлаш тартиби келгуси 3 йилда сақлаб қолинади ва бунга йилига 5 триллион сўм йўналтирилади.
Жамғарма 2,5 миллион тонна ғаллани биржадан бозор нархларида давлат захираси учун сотиб олади.
Сотиб олинган захира ғалла донни сақлаш қувватлари мавжуд ғаллачилик кластерларига, танлов асосида сақлаш учун жойлаштирилади.
Шунингдек, «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари негизида ғалла кластерлари ташкил этиш учун, улар очиқ савдоларга чиқарилади.
Яна бир масала – жорий йилда давлат захирасига сотиб олинган ғалла ҳисобига, кластерларнинг қўшимча харажатларини қоплаш учун, ҳар бир килограмм буғдойга 350 сўмдан, жами 800 миллиард сўм ажратилади», деди президент.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page