...

...

AGROBLOGER

Қовун

Қишда сақлаш учун кечпишар, маҳаллий шароитга мосланган навлар танланади. Қовуннинг кечки навлари 20 майдан 15-20 июнгача экилади. Қовунни тўла пишишидан икки ҳафта олдин бандидан 2-3 сантиметр қолдириб узилади ва жойида 4-5 кун қолдирилади. Кейин эҳтиётлик билан қўлда ёки замбилда дала четига олиб чиқилади. Жўнатиш учун похол солинган яшикларга жойланади. Машина тагига ҳам похол тўшалиб, қовунхоналарга етказилади. Қовунни узоқ сақлаш учун қўға ёки похолдан диаметри 18-20, баландлиги 6-8 сантиметр чамбараклар тайёрланади. Чамбаракларга қовун тик ҳолда ўрнатилади. Бу чамбараклардан бир неча йил фойдаланиш мумкин. Қисқа муддат сақлаш учун қовунларни ётқизиб (горизонтал) қўйилади. Бунда қовунлар тагига похол ёки қипиқ солинади. Қовунни осиб сақлаш:

1. Чипта ёки қўғага боғлаб сақлашда битта ишчи кунига 60-80 та қовунни боғлаб, қовунхонага осиши мумкин. Бунда қўға олдиндан тайёрланган бўлиши керак.

2. Ип тўрларда (сеткада) сақлашда ҳар бир тўрга қовун бандини пастга қаратиб биттадан солинади.

Қовунхонада тўрларни якка ёки жуфт қилиб осиш ҳам мумкин. Тўрлар оддий иплардан тайёрланиб, иқтисодий жиҳатдан қулай (арзон). Улар 10 йил ва ундан ортиққа чидаши мумкин. Қовунларни катакли яшикларда ҳам сақлаш мумкин (асосан совутиладиган биноларда). Бунда яшиклар тагига похол ёки қипиқ солиниб, 2-4 тадан қовун тик ҳолда солиб яшикларда сақланади. Қовунни совутқичларда ҳам май ойигача сақлаш мумкин бўлиб, бу ерда қувурлар ўрнатилган бўлади. Қовунларни стеллажнинг қаватларига солинган сомоннинг устига 1 қатордан, бандини пастга қилиб териб чиқилади. Қовун одатда +10 +14oС да сақланса яхши натижа беради. Бироқ узоқ сақланадиган қовунлар учун энг яхши ҳарорат 0 +1оС бўлиб, ҳавонинг намлиги 85% га яқин бўлиши керак.


Тарвуз

Тарвузлар стеллажда, яшикларда ва уюмларда сақланади. Тарвузни сақлаш учун қулай ҳарорат +1 +3оС бўлиб, ҳавонинг нисбий намлиги 85% атрофида бўлади. Агар тарвузлар 0оС ҳароратда сақланса, маълум муддатдан кейин бемаза бўлиб қолади. Тарвузлар ташиш ва сақлаш давомида пишмайди. Тарвузларни вақтинча саройларда, юқорига қараб 2-3 қатор баландликда қурилган мосламаларда айвоннинг остида сақлаш мумкин. Тарвуз стеллаж ва яшикларда сақланса тагига похол ёки қипиқлар тўшалади ва бир қават қилиб тахланади. Баъзан қисқа вақт давомида сақлаш учун (узоқ жойларга жўнатиш олдидан станцияларда) тарвузлар пирамида шаклида уюмларда ҳам сақланади. Бунда уюм баландлиги 0,75 метрдан ошмаслиги керак.

Ошқовоқ

Ошқовоқ стеллажда, остига похол тўшама солиб, банди юқорига қаратиб бир қатор тахланган ҳолда сақланади. Ошқовоқ сақлашда ҳам омборхона харорати +10 +14оС, ҳавонинг намлиги 85% бўлса яхши

Сабзавот ва полиз экинларини сақлашнинг маҳаллий усуллари

Эслатма: Полиз маҳсулотларини сақлашда сичқон ва каламушлардан зарарланишини, ҳарорат кўтарилиб кетишини, маҳсулотларнинг сўлишини, ҳаво намлиги ошиб кетишини, замбуруғлар кўпайиб кетиб, пўпанак босиши ва бошқа ҳолатларни мунтазам назорат қилиш зарур.


@AGROBLOGER канали

ЕИ ва БМТ. "Сабзавот ва полиз экинларини сақлашнинг маҳаллий усуллари".

dehqon.uz


Report Page