...

...

AGROBLOGER

Илдизлари очиқ келган дарахтлар, олиб келиниши билан экилиши тавсия қилинади. Дарахт экиладиган тупроқ қуруқ ва музламаган бўлиши керак. Албатта баъзида бунинг иложи бўлмай қолади – об-ҳаво ноқулай бўлиши мумкин ёки бошқа кутилмаган зарур ишлар ёки етарлича тайёр бўлмаслигингиз мумкин. Агар шароит қулай бўлмаса, дарахтларни шошилинчда эккандан кўра бир оз кечиктириш мақсадга мувофиқ. Агар олиб келинган дарахтларни дарҳол экиш имконияти бўлмаса, уларни маълум бир муддатгача илдизларини тупроққа кўмиб сақлаб туриш мумкин.

Очиқ илдизли дарахт деганда кўчатхонада тиним даврида ковлаб олиниб, ҳаридорга етказиб берилган дарахтлар тушунилади. Бундай дарахтларнинг одатда илдизлари махсус мато билан ҳимояланган ҳолда ҳаридорга етказиб берилади, лекин Ўзбекистонда кўчатхоналарда бундай матолардан фойдаланилмайди ва илдизлар очиқ ҳолда бўлади. Кўчатхонада дарахатларни ковлаб олингандан сўнг уларни экишгача бўлган вақт оралиғи имкон қадар қисқартирилиш тавсия қилинади, бу дарахтнинг очиқ илдизлари қуриб қолиши олдини олади. Илдизлари яхши ўралган дарахтлар 10 кунгача яшаши мумкин, илдизлари очиқ дарахтлар эса 3-5 кун.

Шу сабабдан сотиб олган дарахтларингизни ёки совға қилинган дарахтларни қанча қисқа вақт ичида эксангиз шунча яхши. Албатта боғдаги ташкилий ишлар оҳирига ётмаганлиги ёки об-ҳаво шароитлари ноқулай бўлганлиги сабабли келтирилган дарахтларни вақтида экиш имконияти бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда дарахтлар илдизларини зудлик билан тупроқ билан ўраш тавсия қилинади, акс ҳолда кўчатларнинг тутиб кетиш имконияти пасаяди.

Дарахт илдизларини тупроққа кўмишнинг асосий вазифаси бу уларнинг илдизларини қуриб қолишдан ҳимоя қилиш. Буни қуйидагича амалга оширилади:

1.     Агар битта дарахт бўлса кичик чурқурча, лекин бир нечта дарахт учун каттароқ ариқ шаклидаги чуқурча тайёрланиши шарт.

2.     Ковланган чуқурга нисбатан 90 градус бурчак остида дарахтларни чуқурга жойлаштиринг, уларнинг илдизлари чуқурга тўлиқ ва яхши жойлашганлигига эътибор беринг.

3.     Илдиз атрофида бўшлиқ юзага келмаслиги учун аста-секинлик билан илдизларни тупроқ билан кўминг ва бир оз босиб қўйинг. Кўмиш жараёнида ариқ ковлашдан чиққан тупроқдан кўпроқ тупроқ керак бўлиши мумкин ва илдизлар кўмилганда тупроқ уюми юзага келиши мумкин.

4.     Дарахтларнинг илдизларини кўмишнинг ўзи кифоя. Лекин ҳаво совуқ ва қировли бўлса, дарахтларнинг қолган қисмини эски бўз ёки сомон билан ўраб куртакларини ҳимоя қилиш мумкин.

5.     Илдизлари кўмилган дарахтлар устига техника ёки одамлар юриб юбормаслиги учун атрофига тўсиқ сифати қозиқлар қоқиб қўйиш яхши фикр.

Бундай ҳолда дарахтларни заруриятга қараб бир ойгача сақлаб туриш мумкин. Лекин, баҳорнинг илиқ кунлари бошланиб куртаклар ҳаракатга келгунча дарахтлар экилиши шарт. Агар баҳор эрта келиши ва боғни дарахт экишга тайёрлашга улгурмаслигингиз ҳусусида ҳавотирда бўлсангиз дарахтларни иложи борича бинонинг шимолий қисмига жойлаштиринг, шунда салқин об-ҳаво уларнинг куртаклари эрта уйғониши олдини олади.

Аксарият климатик ҳудудларда (зоналар) дарахларнинг устки қисмини ҳимоялашга ҳожат йўқ, уларни ўрамасдан қолдириш мумкин. Лекин сиз қиш совуқ келувчи ҳудудларда яшасангиз, илдизларини ҳимоя қилиш мақсадида дарахтларни иситилмайдиган омбор каби биноларга жойлаштириш тавсия қилинади. Бундай ҳолатларда ташқаридан илдизларни тўлиқ кўмиш учун етарли миқдорда тупроқ ёки компост келтиришингизга тўғри келади.

Ёдингизда тутинг, асосий вазифа дарахт томирларини қировда музлаб ва қуриб қолишдан асраш, илдизларни яхшилаб ўранг.


@AGROBLOGER канали

mevazor.uz

dehqon.uz

Report Page