...

...

AGROBLOGER

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш дастурининг муваффақиятли якунига бағишланган тадбир ўтказилди. 

Виртуал тарзда ўтган тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Роземблум, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари ва халқаро донорлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

– Ўзбекистондаги боғдорчилик соҳаси USAID кўмаги натижасида сўнгги беш ярим йилда шубҳасиз янада мустаҳкамланиб, рақобатбардошлиги ошди, – дейди элчи Дэниэл Роземблум.– Ўзбек корхоналари янги технологиялар ва қишлоқ хўжалигининг янги амалиётларини жорий қилди. 

Шунингдек, лойиҳа ҳамкорларининг чет элга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 2015 йилдан бери 250 фоизга ўсди, ўзбек фермерларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги даромади эса 2 баробардан ошди.

USAIDнинг аграр тармоқдаги қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси ишга тушгандан бери юқори қўшимча қийматли тижорий боғдорчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиб келди. 

Дастур ўз фаолияти давомида таъминот занжирининг барча иштирокчилари – мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, совутиш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи 510 тузилмани таъминот занжирларини мустаҳкамлаш учун маҳаллий ҳамкорларни ўзаро боғлади, экспорт қилувчиларни янги бозорларга чиқишини йўлга қўйди.

Дастур орқали USAID мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасининг хусусий секторига 23 миллион доллар миқдорида сармоя жалб қилди. Натижада боғларнинг 11,4 фоизида қишлоқ хўжалиги амалиётлари яхшиланди ва соҳа ишлаб чиқарувчиларининг 55,1 фоизи янги амалиётларни ўзлаштирди.

Шунингдек, мутахассислар ва дастур фаолияти доирасида пайдо бўлган янги 75 маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда USAID маҳаллий ҳамкорлари учун 100 минг соатдан ошиқ тренинг машғулотлари ташкил қилди.

Қайд этиш керакки, Америка USAID орқали 1993 йилдан бери Ўзбекистонга 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. USAID ривожланиш бўйича етакчи халқаро агентлик бўлиб, кўзланган натижаларга эришишда катализатор вазифасини ўтайди.


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page