...

...

Nilufar

📝 Мутлақо ҳақиқатга асосланган ҳазил шеърлар туркумидан:


•Дерлар: Мавжуд иймоннинг

••Ярми солиҳа аёл.

•••Жоҳил хотин эркакнинг

••••Умрини қилар завол.

•••••Иймонга қувват бўлсин,

••••••Деган орзу ўйида.

•••••••Уйландим муслимага,

••••••Дийним ғами кўйида.

•••••Ҳамма талабларимга

••••Тушса ҳамки жуда мос.

•••Битта айби-рафиқам

••Илмда эди саёз.

•Ошхонада пазанда,

••Хонадоним саранжом.

•••Юмушини азонда

••••Битирарди батамом.

•••••Рўзғорнинг ишларида

••••••Қилса ҳамки зўр шитоб.

•••••••Кўрмасдим қўлларига

••••••••Олганини ҳеч китоб.

•••••••Десам: Очиб Китобни

••••••Ўқинг туринг, бегойим.

•••••“Вақт йўқ” деб рўзғор ишин

••••Рўкач қиларди доим.

•••Ўйласам сиқилардим

••Уйимдаги ҳолатни.

•Мўминмиз-у, ушлолмасак

••На фарзни, на суннатни.

•••Боламнинг бу аҳволда

••••Не бўлади эртаси?

•••••Улар қандай буюк бўлсин

••••••Заиф бўлса онаси?

•••••••Қачон етиб боради,

••••••••Ҳаққа қалбим ноласи.

•••••••Бу мушкулнинг бормикин

••••••Бирор ечим чораси?

•••••Аллоҳдан сўрайвердим

••••Дуо қилиб умидвор.

•••“Ҳукм Сенинг измингда

••Роббим, Сенсан нажоткор.

•Уйимда янграб турсин

••Тиловатнинг садоси.

•••Фарзандимни дейишсин,

••••Ҳофизанинг боласи.

•••••Ҳадемай болаларим

••••••Бўлишса илм талаб,

•••••••Уларни ўқитсин, деб,

••••••••Юрайми устоз излаб?

•••••••Келажакнинг бугундан

••••••Тўлдирмоқ учун камин,

•••••Йўлин топиб хозирдан

••••Қилишим керак замин”.

•••Шундай қилиб тузалди

••Секин-аста ушбу дард.

•Хотин бир талаб айтса,

••Қўявердим менам шарт.

•••Деса: Ошхонамизни

••••Таъмирлатиб берсангиз.

•••••Дейман: Маъқул, Қуръондан

••••••Бир пора ёдласангиз.

•••••••Ҳамма эҳтиёжини,

••••••••Қуръонга боғлаб қўйдим.

•••••••Шу йўл билан бесаводнинг

••••••Билдирмай кўзин ўйдим.

•••••Бир кило гўшт уч саҳифа

••••Ёки сура бир дона.

•••Тилла ваъда қилардим

••Жамланса битта пора.

•Тўйу ҳашам десаям

••Топширарди вазифа.

•••Пул бермасдим ёдламаса

••••Ҳатто бирор саҳифа.

•••••Шундай қилиб ортаверди

••••••Кунда ҳифзу қироат.

•••••••Дердим: Битса, аяси,

••••••••Бордир олий мукофат.

•••••••Сўрар эди қизиқиб:

••••••Нимадир у синоат?

•••••Машинами, гавҳарми

••••Ё хорижга саёҳат?

•••Дердим: Сўрама ҳали,

••Сабр қилиб тур, хотин.

•Ҳофиза бўлгач Ҳақнинг

••Неъматини кўр, хотин.

•••Кундан кунга теранроқ

••••Таниб бориб Исломни,

•••••Қўлидан қўймай қўйди

••••••Хотингинам Қуръонни.

•••••••Хаш-паш ўтиб бўлгунча

••••••••Уч-тўртта йил орадан.

•••••••Оиламга нусрат келди,

••••••Субҳаноллоҳ, Худодан.

•••••Устозлардан имтиҳон,

••••Олиб рухсат-ижоза.

•••Илмсиз аёлим ҳам

••Бўлиб олди Ҳофиза.

•Мажбуран тўлдирай, деб

••Рўзғордаги талабни,

•••Охири ёдлаб бўлди,

••••Ўттиз пора Мусҳафни.

•••••Таъмир бўлди хотиннинг

••••••Ошхонаю, ҳаммоми.

•••••••Янгиланди мукофат, деб

••••••••Меҳмонхона анжоми.

•••••••Олиб бердим қўша узук,

••••••Қимматидан, зўридан.

•••••Аллоҳ рози бўлсин, деб

••••Қориянинг эридан.

•••Танловга қатнашибди,

••Ёдлаб бўлгач Қуръонни.

•Қориялар ичра олди,

••Бош совринни, унвонни.

•••Минбарда турар экан,

••••Олқишларди минг одам.

•••••Кўзларимга келди ёш,

••••••Бу қандайин эҳтиром.

•••••••Сўз олиб гапирганда,

••••••••Учиб кетди хаёлим.

•••••••Саҳнада туриб менга

••••••Ғолиб бўлган аёлим:

•••••“Раҳмат сизга, дадаси,

••••Мени қори қилган сиз!

•••Хатм қилсам, зўр совғанинг

••Ваъдасини бергансиз.

•Бугун халқнинг ичида

••Мен ҳаққимни сўрайман.

•••Дадаси, мукофатга

••••Битта тилак талайман.

•••••Сиз орзуга етдингиз,

••••••Миниб мурод отини.

•••••••Менам бўлсам, дегандим

••••••••Қораканинг хотини.

•••••••Қўлларимда турибди

••••••Зўр мошиннинг калити.

•••••Қори бўлинг, соврин қилиб

••••Бераман сизга шуни”.

•••Янграб кетди зўр қарсак,

••Чор тарафдан жўр такбир.

•Энди ўзимга навбат,

••Қўлланди ўша тадбир.

•••Мана, бир йилдан буён,

••••Вазифамни биламан.

•••••Овқатниям Қуръон ёдлаб

••••••Сўнг буюртма қиламан.

•••••••Хуллас, шунақа гаплар,

••••••••Бордир ташвиш чораси.

•••••••Боламизни дейишмоқда,

••••••“Қориларнинг боласи!”.

Умму Амина


@Juma_muborak

Report Page