...
@Jizzax#ТАЪЗИЯ
Бешафқат ажал, Жиззах замини фарзанди,
Маҳмудов Ўткир Султоновични орамиздан олиб кетди.
Маҳмудов Ўткир Султонович 1945 йил 1 январда Жиззах шаҳрида, зиёли оилада дунёга келди.
1966 йилда Тошкент Давлат Педагогика Университети “Физика-математика” мутахассислиги бўйича тугатди.
Маҳмудов Ўткир Султонович меҳнат фаолиятини 1966 йилда Жиззах шаҳри 8-мактабда бошлади.1973 йилда Жиззах шаҳар 14-мактабига директор ўринбосари лавозимига тайинланди.1974-1984 йилларда вилоят Халқ таълими бошқармасида ходимлар бўлими бошлиғи, 1984-1987 йилларда Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлими мудири, 1987-1989 йилларда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 1989-1996 йилларда Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлими мудири, 1996-1999 йилларда Жиззах шаҳар 6-мактабда директор, 1999-2004 йилларда Жиззах туманида Халқ таълими бўлими мудири, 2004-2011 йилларда Жиззах шаҳар 19-мактабда директор, 2011-2018 йилларда шу мактабда директор ўринбосари лавозимларида самарали хизмат қилиб, Республикамизда малакали илмий кадрлар тайёрлаш,замонавий илм-фан тармоқларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган илм-фан фидойиси эди.
Меҳрибон устоз, камтарин инсон Маҳмудов Ўткир Султоновичнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Марҳумнинг жаноза маросими, бугун соат 12 00 да Ўратепалик маҳалласи, С.Раҳимов кўчаси, 34-уйда бўлиб ўтади.
Инна лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун !