...

...

AGROBLOGER

Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси ижтимоий тармоқларда «Пахта солиғи: Тадбиркорлардан 6 миллион сўмгача пул йиғилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда наманганлик тадбиркорлар томонидан пахта терими учун 5-6 миллион сўмдан пул йиғилаётгани ва уларга нисбатан босим ўтказилаётгани қайд этилган. Таъкидланишича, бу ишлар ИИБ ва вилоят солиқ идоралари ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.
Масалага аниқлик киритиш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси шуни маълум қиладики, 2020 йилги пахта мавсуми учун ҳеч қандай тадбиркордан пул талаб қилинмаган, аксинча юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган сиёсатга жавобан вилоятда ишбилармонлик муҳитини кучайтириш ҳамда тадбиркорларнинг бизнесини ривожлантиришда ўз амалий ёрдамини бериб келмоқда. Хусусан, 2020 йил аввалида биргина Наманган вилоятида 22 мингта юридик мақомидаги тадбиркорлик субъекти фаолият олиб борган бўлса, қўллаб-қувватлашлар натижасида ўтган 9 ой давомида улар сони 25 мингтага етди.
2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Уларга хизмат кўрсатиш 1 сентябрдан бошлаб, ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилди. Бу эса тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчиликларига барҳам бермоқда. Ўтган давр мобайнида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган жами 124 та аризага асосан 38 миллиард 800 миллион сўм пул маблағлари тадбиркорларга қайтарилди.
Вилоят ДСБ ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларига жами 5208 та юридик шахслардан тушган мурожаатлар ваколат доирасида ижобий ҳал этилган. Хулоса қилиб айтганда, бугун солиқ идоралари ходимлари тадбиркорларга кўмакчи сифатида ўз вазифаларини олиб боришмоқда.
Ижтимоий тармоқдаги хабарда пахта штабининг икки нафар аъзоси ҳамда вилоят ИИБ, вилоят ДСБ ходимлари томонидан бу ёлғон хабар эканлиги тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, ёлғон маълумот берганлиги учун Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан жавобгарлик белгиланган.
Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда банк ходимлари мажбурий пахта теримига жалб қилингани, шунингдек, Тошкент вилоятида «Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 миллион сўмдан «солиқ солингани» тўғрисида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ Зангиота тумани ҳокимлиги ушбу хабарларни рад этиб чиққанди.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page