...

...

AGROBLOGER

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-4 даражага юқори бўлган кам булутли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бундай ҳолат ҳафта ўртасигача давом этади, ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат фони юқорилиги сақланиб туради - кечалари 7-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Республика шимолий ҳудудларига чоршанба куни Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат пасайишни бошлайди.

Пайшанба куни нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. Аксарият вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларда ёмғир ёғиши кечқурун кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 13-18 даража илиққача пасаяди, бу меъёрдан 2-4 даражага паст бўлади.

Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан 6-7 даражага паст бўлади.

21-22 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. 21-23 октябрда республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 22-23 октябрда айрим вилоятларда туман тушиши мумкин.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page