...

...

@AGROBLOGER

Жорий йилда Чиноз пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерида мамлакатимизда биринчи маротаба органик пахта етиштирилганидан хабарингиз бор, албатта. Хўш, мазкур усулда парваришланган пахта одатдагидан қайси жиҳатлари билан ажралиб туради? У қандай афзалликларга эга? 

Ушбу саволларга яқинда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда “Textile technologies group” МЧЖ хорижий корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-тур давомида жавоб топишга ҳаракат қилдик. 

— Органик пахта жаҳон бўйича ҳам кенг етиштирилади, — дейди кластер мутахассиси Турсунбой Комилов. — Мамлакатимиз учун эса шу пайтгача янгилик эди. ЎзФА олимлари ва хорижлик мутахассислар ҳамкорликда ушбу янгиликка Чиноз туманида қўл урилгани диққатга сазовордир. Бунинг учун 217 гектар майдондаги пахпа парвариши учун кимёвий ва минерал ўғитлар ўрнига биомаҳсулотлар ишлатилди. Кутилган натижа эса аъло даражада бўлди. Ҳосилдорлик ҳам юқори, ҳар бир гектаридан 30 центнердан ҳосил олинмоқда. 

Органик пахта чигитидан, ҳатто, экологик тоза ёғ олиш имконияти ҳам мавжуд. Энг муҳими, шу ойда органик пахтамиз халқаро экологик талабларга тўлиқ жавоб бериши тўғрисида сертификатга эга бўлди. Энди маҳсулотни жаҳон ва Европа бозорига экспорт қилиш имконияти вужудга келди. 

Пресс-тур тур доирасида “Textile technologies group” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига борди ва у ердаги жараён билан танишдик.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур жамият 2013 йилдан бошлаб ўз ишлаб чиқаришга киришган. Асосий фаолияти ип-калава тайёрлашга ихтисослаштирилган корхонанинг йиллик қуввати 5400 тонна. Улар Хитой, Туркия, Эрон, Корея, Россия, Беларусь ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ

@AGROBLOGER

Report Page