Ахрор Эргашев ва Нодир Қўзибоевларни футболга қайтариш вақти келмадими?
🌐OLTIARIQ_TVУмид Аҳмаджонов мухлислар дарди ва таклифини эшитишга тайёр.
Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди. Бу ҳақда ЎФА сайти хабар беради.
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00дан 17:00га қадар ҳар бир футбол мухлиси қабулхонага ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуда ЎФА 1-вице-президентига мурожаат қилиши мумкин бўлади. Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир инсоннинг мурожаатини тинглаб, ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради.
Бу орқали эса футболимизда учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, футболимизни янада ривожлантириш, холислик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда олдимизга қўйган мақсадларга эришиш сари катта қадам ташланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98/А
Телефон: (+99871) 2309058