Академик коронавирусга чалинган беморлардаги D витамини тақчиллиги тўғрисида маълумот берди

Академик коронавирусга чалинган беморлардаги D витамини тақчиллиги тўғрисида маълумот берди

>>>

🌐 OLTIARIQ TV

...


Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмида D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишганди.

Янги коронавирус инфекциясини юқтирган беморларнинг 71 фоизида D витамини етишмовчилиги аниқланди. Бу ҳақда Алмазов номидаги миллий тиббий тадқиқот маркази бош директори, РФА академиги Евгений Шляхто ўз ҳисоботида маълум қилди.


Ҳисоботда кўрсатилишича, COVID-19 беморларининг 71,3 фоизида D витамини тақчиллиги аниқланган, жумладан, 36,3 фоиз беморларда оғир етишмовчилик қайд этилган.


"D витамини тақчиллиги касалликнинг нохуш ривожланишида муҳим омил ҳисобланади", - деди Шляхто.


Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмида D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишганди.


Июль ойида Британиянинг учта нуфузли илмий ташкилоти ҳам D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги борасидаги тахминини билдирганди.


✅https://t.me/OLTIARIQ_TV

👉@SOTUVDAGI_UY_JOYLAR

Report Page