Бишкекда намойишчилар парламентни тарқатиб юбориш талаби билан чиқишди

Бишкекда намойишчилар парламентни тарқатиб юбориш талаби билан чиқишди

>>>

🌐 OLTIARIQ TV

>>>


Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни истеъфога чиқди. Янги бош вазир Садир Жапаров 14 октябрь куни Жээнбеков билан учрашув ўтказган ва талабини билдирган, аммо президент лавозимини тарк этишни истамаганди.

Бишкекда Қирғизистон бош вазири Садир Жапаровнинг тарафдорлари президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосидан сўнг янги талаб билан чиқишди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.


Хабар қилинишича, митинг қатнашчилари парламентнинг тарқатиб юборилишини талаб қилишган.


Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни истеъфога чиқди.


Бу истеъфо янги бош вазир Садир Жапаровнинг талаби билан амалга ошди. Жапаров 14 октябрь куни Жээнбеков билан учрашув ўтказган ва талабини билдирган, аммо президент лавозимини тарк этишни истамаганди.


Жээнбеков республикада парламент сайловлари ўтказилганидан кейин истеъфога чиқишини айтганди.


✅https://t.me/OLTIARIQ_TV

👉@SOTUVDAGI_UY_JOYLAR

Report Page