...

...

@AGROBLOGER

Сенатнинг 23-ялпи мажлисида Ўзбекистонда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ва ўрмон фонди ерларидан нотўғри фойдаланилиши масаласи муҳокама қилинди. Муҳокама давомида сўзга чиққан Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров Ўзбекистондаги ўрмон фондига кирувчи ерларнинг ҳолати хусусида ахборот бериб, соҳадаги муаммоларни санаб ўтди. 

Қўмита раисининг баёнотига кўра, республиканинг 3,2 млн гектар ҳудуди ўрмон билан қопланган. Бу умумий майдоннинг 7 фоизини ташкил этади. Уларнинг ҳам 821 минг гектаригина маданий ўрмонзорлар. Демак, мамлакат ҳудудининг атиги 2 фоизи ўрмон билан қопланган холос. Шундай шароитда ўрмон фонди билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд. 

“Ўрмон фонди ерларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар ўрмоннинг нақ ўртасидан фермерга ер ажратиб беришяпти. У ерга чорва кириб, ҳамма нарсани пайҳон қилади. Шунингдек, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласи кўчатларни етиштириш билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. 10 йиллаб вақт давомида бизда битта ҳам чинор кўчати етиштирилмаган. Тут кўчати билан ҳам шу аҳвол. Бу эса кўкаламзорлаштириш масаласини яна ҳам қийинлаштиради. Шу билан бирга, ўрмон фонди ерларини кенгайтириш ҳисобига ишчи ўрни яратиш масаласига ҳам эътибор қаратиш лозим”, — дейди Низомиддин Бакиров. 

Бакировга кўра, кўчат экиш орқали кўкаламзорлаштирилаётган ҳудудлар республиканинг экологик муаммолари мавжуд бўлган ҳудудлари билан қиёслаганда жуда ҳам кам. Шунингдек, ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда айнан ўрмон хўжаликлари раҳбарлари томонидан қонунбузилиши ҳолатлари содир этилмоқда, натижада 18 нафар ходим ишдан бўшатилган. Ўрмон фонди ерларини кенгайтириш ҳисобидан ишчи ўрни яратиш керак.

“Фақатгина Орол фожиаси эмас, ундан ташқари ҳам экологик муаммоларимиз талайгина. Тонналаб ош дамлаб рекорд ўрнатишга урингандан кўра, гектарлаб ерларни кўкаламзорлаштириш орқали рекорд ўрнатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман”, — дея таъкидлайди Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси.


kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page