...

...

AGROBLOGER

Иссиқхона бодринг ва помидорнинг арзонлиги ва харажатлар, ёқилғи ҳамда ўғитлар нархи сезиларли даражада ошиши сабзавот етиштиришнинг иқтисодий жиҳатдан даромадсизлигига сабаб бўлмоқда. Бу йил Запорожье вилояти (Украина)даги Каменско-Днепровский тумани иссиқхоналарининг 30-40 фоизи иккинчи айланмадан бош тортди. Келаси йили иссиқхоналар фаолияти тўхтатилиши ёки бутунлай ёпилиши мумкин.

Бу хусусда «Агрокоин» МЧЖ раҳбари Андрей Черний «Agro Times«да ёзди.

Унинг сўзларига кўра, бодрингни, масалан, улгуржи савдогарлар деярли таннархида сотиб олишган, яъни, ушбу маҳсулот 5-10 грн/кг ($0,19 – 0,38)дан харид қилинди. Ваҳоланки, иссиқхоналар даромади 15 грн/кг (0,57 доллар) нархидан бошланади.

“Натижада, биз каби фермер хўжаликларининг аксарияти ноль ёки нолга яқин даражада ишлаган. Иссиқхоналарнинг 30-40 фоизи, харажатлар ва даромадларни ҳисобга олган ҳолда, иккинчи айланмада ҳеч нарса экишмади», дейди фермер.

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги пайтда иссиқхоналарни иситиш учун капсулалар нархи уч баробар ошган, плёнка ҳам қимматлаган. Ўғитлар нархи эса ярим баробардан кўпроқ ошди.

«Мен келгуси йилдан нима кутишимни ҳам билмайман, газнинг юқори нархи туфайли ўғит нархи осмонга кўтарилади», дея прогноз қилди Андрей Черний. «Яъни, прогнозлар пессимистик. Ишлаб чиқариш тўхтатилади ёки иссиқхоналар бутунлай ёпилади».


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page