...

...

@Jizzax

#ТАЪЗИЯ

Бешавқат ажал Олий тоифали, эл-юрт хурматидаги шифокор Субхинисо Ахмедовани 72 ёшларида орамиздан олиб кетди.

Ахмедова Субхинисо 1949 йилнинг 1 октябрь куни Ш.Рашидов туманида, Эски Тошкентлик махалласида зиёлилар оиласида таваллуд топган эдилар.

1966 йилда Жиззах туманидаги й Охунбобоев номли ўрта мактабни олтин медаль билан тугатдилар ва Самарқанд давлат медицина институтига ўқишга кириб, 1974 йилда ўқишни аъло баҳоларга тамомлаб шу йилдан Жиззах шаҳрида шифокор сифатида меҳнат фаолиятини бошладилар. Жиззах шахри ҳамда Пахтакор шахри поликлиникаларида умрининг сўнги кунларигача шифокор-офтальмолог сифатида халққа беминнат хизмат қилиб келдилар. Айниқса Пахтакор шахри аҳолиси ва ҳамкасблари орасида ўзларининг мехрибонлиги, билимдонлиги, ишбилармонлиги туфайли чексиз ҳурмат эътиборга эга бўлдилар. Эл-юрт хизматидаги олий тоифали шифокор минглаб ёрдамга муҳтож бўлиб келган касалманд кишиларнинг кўзларига нур бағишладилар ва уларнинг ҳурмат-эътиборига, мехрига сазовор бўлдилар. Жиззах музофотида устоз деб эъзозлаб келинган Ахмадкул Мустафақуловнинг қизи бўлган Субхинисо Ахмедова оиласида отадан етим қолган 10 та фарзандларни оёққа туришида, уларни олий маълумотли бўлишида онаси Зебинисо Ахмедованинг ёнида елкадош бўлдилар. Моддий ва маънавий кумакдош бўлдилар.

Ахмедова Субхинисо ўз оиласини қўриб 3 қиз ва 1 ўғилни вояга етказиб, уларни уйли-жойли қилиб жамиятимиз учун фойдали инсонлар қилиб тарбияладилар. Шу кунларда Субхинисо Ахмедова 9 та набираларнинг суюкли бувиси эдилар.

Субхинисо Ахмедованинг ёрқин хотираси унинг барча яқинлари, фарзандлари, хамкасблари қалбида абадий яшайди.

Жаноза маросими 13 октябрь куни соат 11:00 да Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙ Эски Тошкентлик маҳаллласи Қассоблик кўчаси 35-уйда ўтказилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Report Page