“Мактабни битирган ўғил-қизлар мажбуран касб-ҳунар коллежларига юборилди. Оқибатда на касб, на билим ўрганишди” – Сенат раиси

“Мактабни битирган ўғил-қизлар мажбуран касб-ҳунар коллежларига юборилди. Оқибатда на касб, на билим ўрганишди” – Сенат раиси

>>>

🌐 OLTIARIQ TV

>>>


Бугун, 10 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Гендер тенглик масалалари комиссияси томонидан Халқаро қизлар кунига бағишланган учрашув ўтказилди.Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси Танзила Норбоева хотин-қизлар таълими даражаси, жамиятда аёлларга қарши зўравонлик ҳолатлари кўпаётганлигига изоҳ берди.


“Жамиятдаги иллатлар – ажримлар, маиший зўравонлик ва бошқа жиддий муаммолар қизлар таълимига алоҳида эътибор берилмаганлиги натижасидир. Бунинг сабабларини нималарда кўриш мумкин? Шу пайтгача мактабгача таълим қамрови даражаси жуда кам (17 фоиз) бўлган. Боғча таълимининг сустлиги, кейинчалик мактабларда тарбия дарсларининг ўтилмаганлиги, мана, бугун хотин-қизлар билан боғлиқ оғриқли муаммолар қалқиб чиқишига сабаб бўляпти. Ўғил-қизлар мактабни битиргандан кейин эндигина касб танлайман, деса уларни мажбуран коллежларга жўнатдик. Натижада бола на билим олди, на касб-ҳунар ўрганди.


Коллеж ўқувчиси бирон касб-ҳунарни ўрганган бўлса ҳам, инфратузилма йўқлиги сабабли чекка ҳудудларда бу касбга шароит, талаб бўлмади. Бу эса ишсизлар сони ортишига сабаб бўлди. Оқибатда ёшларимиз касбни яхши ўргана олишмади, оилавий қадриятларга путур етди. Ундан ташқари, ишсизлик натижасида хорижга ишга кетиш, турли оқимларга берилиш ҳолатлари жуда кўпайиб кетди”, - деди Норбоева.


✅https://t.me/OLTIARIQ_TV

👉@SOTUVDAGI_UY_JOYLAR

Report Page