...

...

@AGROBLOGER

Кореянинг “KCOOPSAGRO” компанияси делегацияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди. Унда қулупнай ва қовун етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қуриш лойиҳасига 10 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш борасида ҳамкорлик қилишга келишилди.

  • “KCOOPSAGRO” компанияси делегацияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда қулупнай ва қовун етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қуриш лойиҳасига босқичма-босқич (2020 йил охиригача) 10 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди

Лойиҳага кўра...

Ушбу лойиҳаларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармаси маблағлари ҳам жалб этилиши ва синов тариқасида Сурхондарё вилояти фермер хўжаликларида юмушларни бошлашга келишилди.

Айни вақтда “KCOOPSAGRO” Ўзбекистондаги фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида замонавий қуёш нури билан иситиладиган, кўтариб тушириладиган осма эгатларда қулупнай ва қовун етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қуриш ниятини билдирди. Бунда инвестиция киритиш ва мутахассисларни Корея тажрибаси билан яқиндан таништириш ҳам эътиборда бўлади. 

Маълумот ўрнида

Бир ярим мингта компанияларни ўз ичига олган концорциум таркибига кирувчи “KCOOPSAGRO”иссиқхона хўжалиги жиҳозлари ва материаллари ишлаб чиқариш ва иссиқхоналар қуриш билан шуғулланади. Ушбу компания Корея технологияси асосида қурилган замонавий иссиқхоналарда баландлиги бошқариладиган осма эгатларда тупроқсиз гидропоника усулида қулупнай етиштириш тизимига эга. 

togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page