...

...

ANGUZAL AGROSERVIS

СПОРАГИН - ЗАМБУРУҒ ВА БАКТЕРИАЛ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУЧЛИ ТИЗИМЛИ ВОСИТА!

Таркиби: Бактериал споралар, Bacillus subtilis.

Қуйидаги касалликларга қарши қўлланилади: Фузариоз, Гоммоз, Илдиз чириши, Фитофтороз, Кулранг ва қўнғир чириши, Ризоктиниоз, Монилиоз, Парша, Шютте, Ун шудринг, Бактериал сўлиш ва рак, Поя некрози, Бактериал куйиш ва ҳ.к.

Препарат самараси:

Экологик тоза маҳсулот олинади.

3 кундан 5 кунгача муддатда замбуруғ ва бактериал касалликларнинг ривожланишини тўла тўхтатади.

Ўсимликларни даволайди ва ривожланишини тиклайди.

Қўлланилгандан кейинги самара: 85-99%

Эслатма: Кутиш муддати 1 кун. Ҳимоялашнинг таъсир даври 1-1,5 ой. Касалликда кўникма ҳосил қилмайди.

ПЛАНТАСТИМ - КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ВА ЭКИННИ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ БИОЛОГИК НОЁБ СТИМУЛЯТОР!

Таркиби: Trichodema lignorum сапрофишира замбуруғлари

Қўлланилгандан сўнг самараси:

Фосфор кислотаси синтези ҳисобига тупроқни табиий равишда рН 6.0-6.5 гача мувофиқлаштиради.

Ўсимликларнинг илдиз орқали озиқланишини рағбатлантиради, фосфор ва калийнинг осон ўзлаштирилишини 85%га оширади.

Тиамин, Пиридоксин, Биотин, Пантотен ва никотин кислоталари, В12 витамини, ауксинлар ҳисобига ўсимликда кучли илдиз тизимини таъминлайди.

Илдиз касалликларидан (фузариоз, вертициллез, қора оёқча ва ҳ.к.) ҳимоя қилади.

Бошоқли ва техник экинлар, сабзавотлар, иссиқхона экинлари, мевали дарахтлар ҳосилдорлигини 20-40% га оширилишига ёрдам беради.

ЛАВИРОН - ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ҚАҚШАТҚИЧ ЗАРБА!

Таркиби: T.lignorum. микомицети чўзғичи

Қуйидаги вирус касалликларига қарши қўлланилади:

Ўсимликларда мозаика турлари, ҳошиясимон мозаика, олачипор мозаика, тамаки мозаикаси, помидор мозаикаси, баргларнинг буралиб қолиши, Столбур ва ҳ.к. каби асосий вирусли касалликларни даволайди.

Таъсир кўрсатиши:

Ўсимликнинг заҳарланган тузилмасидаги вирусларнинг асосий механизмаларига бевосита таъсир кўрсатади;

Ўсимликларда ўтган стресс ҳолатини яхшилайди;

Заҳарланишнинг барча салбий сабабларини бартараф этади ва вирусларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Помидор, бодринг, қалампир, карам, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларида самаралидир.

Эслатма:

Экологик тоза, соғлиқ учун хавфсиз маҳсулот олиш;

Қўлланилишидан самара 99%га етади;

Ҳимоя қилиш таъсири даври 1-1,5 ой;

Қўлланилганидан сўнг самара 5-7 кундан сўнг амалга ошади.

"ПРЕСТИЖ" БИОЛОГИК ИНСЕКТИЦИДИ

Ушбу зараркунандаларга қарши қўлланилади:

Кўсак қурти, мевахўр ва баргхўр қуртларнинг барча турлари, карам қуртлари.

Сарф меъёри: 10 литр хлорланмаган сувга 200 грамм

°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°

"ПРЕСТИЖ ПЛЮС" БИОЛОГИК ИНСЕКТИЦИДИ

Ушбу зараркунандаларга қарши қўлланилади:

Ўргимчаккана, Шира, Трипслар, Оққанот, Қалқондорлар, Ғовакловчи пашша ва уни личинкаси, Камсток қурти.

Сарф меъёри: 10 литр хлорланмаган сувга 200 мл гача.

Препаратларни бошқа ўғит ва воситалар билан бирга қўллаш мумкин.

Қўллаш вақти: кечки салқинда, қуёш ботгандан сўнг.

Қўлланилгандан кейинги самара: 99% гача.

АНТИФРОЗ - ЭКИНЛАРНИ СОВУҚЛАРДАН ВА ПАСТ ҲАРОРАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ МИКРОБИОЛОГИК ТИЗИМЛИ ВОСИТА

Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар

ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:

•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (+10°С, +5°С, 0°С, -2°С).

•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.

•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.

•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.

•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.

Очиқ дала ва иссиқхона экинлари учун!

Сарф меъёри: 10 литр сувга 100 мл.

Ишлов бериш оралиғи: Ҳар 5-7 кунда

ЭСЛАТМА:

Ҳимоя самараси 0°С дан +5°С, +10°С гача ҳароратда икки ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.

AN BIO - НЕМАТОДАЛАРГА ҚАРШИ КУЧЛИ САМАРА БЕРУВЧИ БИОЛОГИК ВОСИТА!

Препарат шакли: ўзига хос рангли суюқлик, таркибида ARTHROBOTRYS OLIGOSPORA йиртқич замбуруғларининг мицелий ва споралари. Титр 1 мл суюликда 500 млн.гача.

Нематодаларга қарши ҳеч қачон кимёвий препаратлар қўлламаслик керак, сабаби, у нафақат илдизда стресс сабабчиси, балки илдиз орқали ҳосил элементларида тўпланиб, инсон ва ҳайвонот организмида саратон ҳужайраларини пайдо қилиши исботланган. Шу сабабли атроф-муҳитга мутлақо безарар бўлган AN BIO биологик нематоцидини қўллаш тавсия этилади.

Йиртқич замбуруғлар сапрофитлар каби узоқ муддатгача кўпайиши мумкин. Бу жараёнда ҳар хил органик қолдиқлар билан озиқланади, бунинг натижасида илдиз учун азотли бирикмаларни етказиб беради.

Сарф меъёри: 10 литр хлорланмаган сувга 150-200 мл

ТУПРОҚ ЁКИ СУВНИ ЎТА АНИҚЛИКДА ТЕКШИРТИРИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС!

Бизнинг замонавий лабораториямизда тупроқ, ўсимликлар ва суғориш ёки ичимлик сувларини микробиологик таҳлил этилади.

Лабораториямиз маҳсулотлар назоратини амалга оширувчи, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликлари сабабларини аниқлаш учун идентификацион микробиологик таҳлил ўтказувчи ҳамда агротехник чораларни қўллаш бўйича тавсиялар берувчи юқори малакали мутахассисларга эга.

Ўтказиладиган таҳлиллар:

✓Тупроқнинг микробиологик таҳлили

✓pH (макро ва микроэлементларни ўзлаштира олиши), ИСИ (шўрланганлик).

✓Барча турдаги ўсимликларнинг намуналарини микробиологик таҳлили.

✓Сув таҳлили

✓Микрофлора, шу жумладан фойдалисининг таҳлили

...ва ҳоказо таҳлиллар

Мурожаат учун:

ЎзФа Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Манзилимиз:

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Матқобулов ҚФЙ.

Телефонлар: (94)115-00-64

(99)430-0064

Мурожаат учун:

@AnguzalAgroservis







Report Page