...

...

@Jizzax

Хотира.

Иномжонов Ҳакимжон Муродович 1952 йилнинг 10 октябрь куни таваллуд топган эдилар.

Бешафқат ажал бутун умри давомида турли раҳбарлик лавозимларида ўзининг ҳалол меҳнатлари ва маслаҳатлари билан вилоятимиз ва шаҳримизда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлган, ҳақиқий инсон, дўст, биродар Иномжонов Ҳакимжон Муродовични 2020 йил 13 июль куни орамиздан олиб кетди.

Ҳакимжон Муродович қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар хоҳ оддий муҳандис, хоҳ ёшлар етакчиси, хоҳ Жиззах шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор бўлсин доимо вилоятимиз, шаҳримизнинг порлоқ келажаги халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда ўзини фидокорона хизматлари билан бутун борлигини сафарбар этиб мардонавор меҳнат қилди.

Ҳакимжон Муродович ўзининг инсонийлиги меҳрибонлиги билан кўплаб дўстлар, шогирдлар орттирди, олти нафар фарзандлари 17 нафар набиралари қуршови ардоғида бўлиб уларнинг севимли ва меҳрибон отаси бобоси қариндошлари ва дўстларинг иззат ҳурматида бўлди.

Ҳакимжон Муродович ҳаёт бўлганларида бугун 68 ёшни қаршилаган бўлар эди.

Ҳакимжон Муродовичнинг порлоқ хотираси оила аъзолари дўстлари қалбида мангу қолади, охиратлари обод бўлиб жойларини жаннатдан ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Report Page