...

...

@AGROBLOGER

Қорақалпоғистоннинг “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдор шахслари умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ томонидан ҳужжатлар сохталаштирилгани аниқланди.

20,8 млн. сўм пахта "қўшиб ёзилган"

“Ж” фермер хўжалиги томонидан 2.580 кг пахта хомашёси топширилган. Аммо “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдор шахслари жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва “ECAS” электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page