21-октябрь-Ўзбек тили байрами куни

      21-октябрь-Ўзбек тили байрами куни

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
   Жорий йилнинг 10 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бугунги кунда она Ватанимиз Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида бўлгани каби, Бекобод туманида ҳам байрамга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бу борада тузилган чора-тадбирлар режасидан маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, таълим муассасаларида “Ўзбек тили ойлиги” доирасида иншолар танлови ўтказиш жой олган.

   Туман маркази Зафар шаҳарчасининг марказий кўчаларига она тилимизнинг сеҳру жозибасини ифодаловчи ҳикматли сўз ва фикрлар ёзилган билбордлар тайёрланиб, осилди.

   Аждодлардан авлодларга мерос сифатида ўтиб келаётган асосий бойлигимиз – она тилимиз бор экан Ватанимиз бор. Жаннатмакон юртимизда она тилимиз асрлар оша баралла янграйверсин. Негаки,

                                                     

                                                      Ўзбек тили--онам тили,

                                                      Ўзбек тили—отам тили,

                                                      Уруғ-аймоқ--момом тили,

                                                      Яшаб турган бобом тили.

                                                      Давлат тили бўлди тилим

Қувончларга тўлди дилим.

                                                                                      С.Т. Суванова

                                          Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар                                                     самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

 

  

  



Report Page