..

..

@Gulistonuz24
GULISTON|UZ 🇸🇱


Коронавирусга чалинган инсонда қанча вақтгача касалликнинг юқиш хавфи сақланиб қолади?

Коронавируснинг аломатсиз ташувчилари қанча вақтгача хавфли ҳисобланади ёки аломатлар йўқолганидан кейин қачондан бошлаб касаллик юқиши рўй бермайди? Бу пандемияга қарши курашни кўп жиҳатдан белгилайдиган асосий масаладир.


Коронавирус инфекциясининг кенг кўламли белгилари COVID-19’нинг сирли жиҳатларидан бири бўлиб қолмоқда. Касалликка чалинган айрим беморлар вафот этади, айримлари тузалади. Яна баъзи инсонларда эса ҳатто аломатлари ҳам сезилмайди.

Қанча одамда коронавирус аломатларсиз кечиши мумкин?

Юқумли касалликлар шифокорларининг таъкидлашича, вируснинг аломатсиз ташувчиси кўп, аммо аниқ рақамни айтиб бўлмайди. Баъзи сабабларга кўра, коронавирус уларга нега бошқаларга ўхшаб таъсир қилмаслиги ҳозирча номаълум.

Одамлар касаллик билан турлича муносабатда бўлади, кимдир вафот этади, бошқаси эса икки маротаба аксириб, эртаси куни соғайиб кетади. Бу беморларга тасалли беради. Аммо болалар яқинлари, кекса қариндошлари, ўқитувчи ва энагалари учун хавфли ҳисобланади.

Шунингдек, аломатсиз ташувчилар эпидемиянинг тарқалишига қанча ҳисса қўшиши ҳам номаълум. Эҳтимол, аломатлар бўлмаса, вирус зарралари камроқ тарқалар? Олимлар ҳали буни аниқламаган, аммо дастлабки тадқиқотлар бошқача, коронавирус географиясини кенгайтиришда аломатсиз ташувчиларнинг ўрни катта.

Ҳанузгача аниқ жавоб топилмаганининг сабаби – коронавирус ҳолати жуда тез ривожланмоқда ва маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш эса кўп вақт талаб этади.

Коронавирус ташхиси қўйилганларда касалликни юқтириш хавфи ҳақида нима дейиш мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, беморда аломатлар намоён бўлганда энг юқумли даври ҳисобланади. Шунга кўра, агар одамда қуруқ йўтал, юқори иситма, нафас олишда қийинчилик бўлса, ўпкада вирус зарралари сони юқори деб ҳисобланиши мумкин. Коронавирус нусхалари қанча кўп бўлса, касалликнинг юқиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Инфекциянинг асосий мақсади – тананинг физиологик таъсиридан фойдаланиб, кенгроқ тарқалишдир.

Баъзи беморда йўтал тўхтаган бўлса ҳам юқтириш хавфи сақланиб қолган бўлади. Ҳатто енгил бўлганларда ҳам. Чунки касаллик 2-14 кунгача давом этиши мумкин. Шунингдек, бу вақт ичида бемор атрофдагилар учун хавфли ҳисобланади. Аломатлар ўтгандан кейин ҳам юқумли касаллик ўртача 12 кун давом этади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳар ким ўзини касаллик ташувчиси сифатида тасаввур қилишни тавсия этади. Бундан шуни англаш мумкинки, ўз-ўзини яккалаш тартиби, ижтимоий масофа сақлаш ва қўлларни тез-тез ювиш катта аҳамиятга эга.


Report Page