...
AGROBLOGERЖорий йилнинг 4 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида Президент Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ҳудудлар салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутасаддилар билан мулоқотда бўлиб, соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Учрашувда Нукус туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари билан фикрлашиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
- Нукус туманининг қишлоқ хўжалигидаги янги ўсиш нуқтаси, аввало, ер майдонларини фойдаланишга киритишдир, дейди Вазир Ж.Ходжаев. - Республика туманлари салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳада ўсишни таъминловчи драйверлар сифатида 7 та йўналиш танланди. Пахтачилик, ғаллачилик ва шоличилик йўналишлари анъанавий ўсиш нуқталари этиб белгиланган бўлса, ерларни оборотга киритиш, кунжут, помидор етиштириш, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш йўналишлари янги ўсиш нуқталари сифатида белгиланди.
Нукус тумани мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилади
Нукус туманида 1 165 гектар пахта майдонларини тўлиқ қисқартирилиб, ўрнига экспортбоп озиқ-овқат экинларини жойлаштириш ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигида туманни ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш юзасидан дастур ишлаб чиқиш бўйича вазирлик, тизимдаги агентликлар раҳбар ва ходимлар ҳамда илмий муассасалар олимларидан иборат 20 кишилик ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.
Дастлабки таҳлиллар бўйича туман иқтисодиёнинг асосий ўсиш нуқталари сифатида мева-сабзавотчилик ва узумчилик, иссиқхона хўжаликлари, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш йўналишлари белгилаб олинди.
Нукус туманини 2020-2022 йилларда комплекс ривожлантириш бўйича қиймати 399,2 млрд сўмлик 84 та лойиҳалар амалга ошириш ва 936 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишида жами қиймати 286,3 млрд сўмлик 44 та, жумладан, 169 га майдонда интенсив боғ ташкил этиш бўйича 6 та, 1 021 тонна узум маҳсулотини қайта ишлаш бўйича 1 та, 61 га майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича 12 та, мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш бўйича 2 та, 97 тонна балиқ маҳсулотларини етиштириш қувватига эга 13 та, 1 059 бош наслли моллар олиб келиш бўйича 10 та лойиҳалар амалга оширилади.
2021 йилда Қорақалпоғистонда 34,4 минг тонна кунжут дони етиштирилади
Келгуси йилда қиймати 5,0 млрд сўм бўлган қуввати 1,0 минг тонналик кунжутни қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиб, қайта ишлаш қувватлари 26,2 минг тн га етказилади.
2020 йилда жами 10 минг га кунжут экилди. Ушбу майдонлардан 10 минг тн ялпи ҳосил етиштириш шундан 8,1 млн АҚШ долларлик 4,3 минг тн маҳсулот экспортга йўналтирилиши кутилмоқда. Бугунги кунда 24,7 минг тн қувватга эга 6 та кунжут донини қайта ишловчи корхоналар фаолият юритмоқда.
Жорий йил якунига қадар Беруний туманида “Оловуддин гунжи” корхонаси томонидан қиймати 1,1 млрд.сўмлик қуввати 500 тонна кунжутни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилади.
Бундан ташқари, соҳада илмий салоҳиятни ошириш, уруғчилик, етиштириш, қайта ишлашга илмий ёндашишни тадбиқ этиш мақсадида “Мойли экинлар селекцияси, уруғчилик ва агротехнологияси бўйича илмий станция” ташкил этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати
@AGROBLOGER канали