...

...

@AGROBLOGER

Фермерлар давлатнинг ғалла нархини сунъий ушлаб туришига қарши кампания бошлади

Фермерлар давлатнинг ғаллани арзон нархда сотиб олишидан, уларнинг харажати ошиб кетаётгани аммо ўз меҳнатларидан фойда кўролмаётганидан норози бўлишмоқда.

Togri.uz – Бир қатор фермерлар давлат харидлари бўйича фермерларнинг ғалласига паст нарх белгиланиши оқибатида даромад кўрмаётганлари туфайли ғалла таннархини оширишни сўрашди.

Ғаллага кетадиган харажатлар кўпаймоқда

Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани “Мирзакарим Теша ота” фермер хўжалиги раҳбарининг айтишича,

"2002 йилдан бери шу пайтгача фермерлик билан шуғулланаман. Ҳамма соҳалар бўйича режаларни ортиғи билан бажариб келяпман. Бу йил пахта теримига тушдик. Худо хоҳласа, мажбуриятларимизни бажарамиз, деган фикрдамиз. Бир нарсани айтиш керак. Буғдой ҳам экканмиз. Экилган буғдойни харажатлари сал кўпайиб кетяпти. Нега деганда, охирги пайтда буғдойга касаллик кўп тушаяпти. Ҳар хил касаллик тушаяпти. Унга кетадиган керакли дориларнинг ҳаммаси нархи қиммат. Селитрани, амофосни, карбонидни нархи ошган."

"Тадбиркорликни ривожлантиришга маблағ қолмаяпти"

"Унинг устига, 1 октябрдан бошлаб яна 20 фоиз ҚҚС қўшиляпти. Шунинг учун ҳосилдорлигимиздан кам даромад қолаяпти. Келажакда фермерликни ривожлантиришига ёки қурилиш қилишга, тадбиркорлик қилиб янги нарсани ишлаб чиқаришга ҳозирги кундаги маблағимиз етмайди. Шунинг учун бир гектар ерга ўртача 4 миллион 1 гектар ерга ўртача ҳисобда кетаётган харажатларни бундай ҳисобласак бир гектар ерга 4,5-5 миллион сўмга яқин харажат қилаяпмиз.
Шунинг учун, агар иложи бўлса, ғалланинг нархи кўриб чиқилса, озгина бўлсада фермерларга ижобий ёрдам берасизлар деган умидда шуни сўраймиз. Президентимизга рахмат, пахтанинг нархини ўтган йили ошириб бердилар. Биринчи теримда 1 кг пахта нархи 800 сўм бўлган бўлса, 500 сўмини фермер, қолган 300 сўмини Молия вазирлиги тўлаганди. Бу йил буниям йўқ қилишди. Илтимосим, ғалланинг нарх-навосини кўриб, ижобий ҳал қилишларини сўраймиз".

"Буғдойнинг таннархини фермерлар фойдасига ошириб беринг"

Ўртачирчиқ тумани “Достонбек-Азизбек” фермер хўжалиги раҳбари ҳам ғалла таннархи қайта кўриб чиқилишидан умидвор:

“Фермер хўжалигимиз 176 гектар ердан иборат. Шундан 2019 йилги ҳосилда 89 гектар буғдой. 81 гектарига пахта экдик. Пахта йиғим-теримини ҳам бошладик. Бу йил режани бажарамиз, деб турибмиз. Буғдойимиз ҳам яхши бўлди. Буғдой ҳосилдорлигини ошириш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик.
Лекин, мурожаат деб қабул қиласизми ёки оддий деҳқоннинг фикри деб қабул қиласизми, буғдойнинг таннархини озгина бўлсада фермерлар учун ошириб беришни кўриб чиқсаларинг, ниҳоятда яхши иш бўларди. Президентимизга рахмат, пахтанинг таннархини ошириб бердилар, ҳисоб-китобини қилиб кўрсак, ниҳоятда яхши. Пахтадан яхши даромад бўлади. Яхши билган фермер учун, агарда у иқтисодчи бўлса, режа билан иш қилса, пахтадан даромад қила олади."

"ҚҚС қўшилмоқда, нарх-наво ошмоқда"

"Лекин буғдойнинг ҳам таннархини озгина оширсак, нур устига нур бўларди. Сабаб? Бугунги кунда кимёвий ўғитлар, ёқилғи, солиқлар ошиб бормоқда. Масалан, 1 гектар ер учун 600 кг селитра, 200 кг амофос кетади. Уларнинг бири 800 минг, яна бири 950 минг туради. Шуни 90 гектар буғдойга ҳисоб-китоб қилсангиз, катта нарх чиқяпти. Яна 1 октябрдан ҚҚС қўшиляпти. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, буғдой таннархимизни озгина оширса, эртага янги техникалар олишимизга, хориждан ҳам техникалар олиб келишга катта имкониятлар яратиб берган бўларди. Гапимнинг охирида буғдой нархини қайта кўриб чиқиб, либераллаштириб беришларингизни илтимос қилган бўлардим”, дейди “Достонбек-Азизбек” фермер хўжалиги раҳбари."

 

togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page