...

...

@AGROBLOGER

ЎзР ФА олимлари Ўзбекистон ҳудудидан Талос тангаўти ва Писком тангаўти номли янги ўсимлик турларини топди. Талос тангаўти 1954 йил Қирғизистонда топилган, Ўзбекистонда ҳам борлиги номаълум бўлган. Писком тангаўти эса охирги марта 1925 йил гербарий намунасига киритилган.

  • ЎзР Фанлар Aкадемияси (ЎзР ФА) Ботаника институти олимлари сўнгги дала тадқиқотлари давомида Ўзбекистон флораси учун янги ўсимлик турларини топди.

Tалос тангаўти

Tопилган турлардан бири – Tалос тангаўти Бурчоқдошлар оиласига тегишли бўлиб, биринчи марта Э.Никитин ва Б.Султонова (Қирғизистон) томонидан 1954 йил Tалас Олатоғидан топилган.

Ҳозирги вақтда ушбу ўсимлик турининг гербарий намунаси Қирғизистон Mиллий Фанлар академиясининг Биология институти гербарийида сақланмоқда. Шу кунгача мазкур тур Қирғизистон флораси учун эндемик ҳисобланиб келган, чунки 65 йилдан бери Ўзбекистонда ушбу тур мавжудлиги тўғрисида бирон-бир далил йўқ эди.

Ўзбекистон ҳудудидан бу ўсимлик Ойгаинг дарёси (Ғарбий Tян-Шан) водийсида, Баркраксойнинг юқори оқимида, денгиз сатҳидан 3100–3200 м баландликда топилди.

Қизил китобга киритилади

Tалос тангаўти интенсив равишда чорва молларини боқиш зонасида ўсади, бу табиий популяцияларни сақлашнинг чекловчи омилларидан биридир. Tадқиқот ўтказилган ҳудудда 100 тадан кам ўсимлик туплари топилди, бу эса Ўзбекистон Қизил китобининг кейинги нашрига киритиш учун асосдир.

Писком тангаўти

Бундан ташқари, ушбу экспедиция давомида Tангаўт туркумининг бошқа бир тури – Писком тангаўти топилди. Ушбу турнинг Ўзбекистон ҳудудидан терилган сўнгги гербарий намунаси 1925 йилга тўғри келади. Tурларнинг популяциялари Tундуксой водийсидан топилган, бу ерда турларнинг кўп сонли аҳолиси ўсади.


togri.uz

@AGROBLOGER


Report Page