...

...

AGROBLOGER


Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳанир роҳийм.

Тиббий тадқиқотлар шундан далолат берадики, Қуръони каримда зикр қилинган барча сабзавотлар инсонга самарали ва ижобий таъсир кўрсатади. Бу сабзавотларни истеъмол қилиш кўплаб касалликларни даволаш ва касалликнинг олдини олишга хизмат қилади. Қуйида эътиборингизга Қуръони каримда ёдга олиб ўтилган 5 хил сабзавот ҳақида маълумотлар келтириб ўтамиз.

Қовоқ

Қуръони каримда қовоқ ҳақида пайғамбар Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан кит қорнидан озод қилинган пайтдаги ҳикояда зикр қилинади. Унинг кийим-боши тўкилиб тушган, эти устихонига ёпишган эди. Аллоҳ таоло унинг учун қовоқ дарахтини ўстирди ва Юнус унинг барглари ҳосил қилган сояга жойлашди.

Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳанир роҳийм.

«Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик. Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик» (Саффот сураси, 145-146).

Қовоқнинг фойдали хусусиятлари шу қадар серқирраки, ундан инсон саломатлигининг исталган жабҳасида фойдаланиш имкони топилади. Таркибидаги шифобахш моддалар бўйича қовоқ бошқа кўплаб сабзавотлардан устун келади. Унинг таркибида қанд, каротин, С, В1, В2, В5, В6, Е, РР витаминлари, шунингдек, организмда алмашинув жараёнларини тезлатишга хизмат қиладиган нодир Т витамини, қоннинг қуюлиши учун зарур бўлган К витамини, ёғлар, оқсиллар, углеводлар, целлюлоза, пектин моддалари, минераллар, жумладан, калий, кальций, темир мавжуд.

Қовоқ, айниқса, жигар, ўт пуфаги, подагра, гастрит, колит ва шиш билан бирга кузатиладиган касалликлар билан боғлиқ муаммоларда фойдали бўлган алмаштириб бўлмас парҳезли озуқадир.

Қовоқ организмдан туз ва сувни ажойиб тарзда чиқариб ташлайди ва бунда буйрак тўқмиларини безовта қилмайди. Бундан ташқари, табиблар қовоқ шираси эркакларнинг жинсий фаолликни бир меъёрда сақлашга ёрдам беради деб ҳисоблаганлар. Ҳомиладорлик токсикозида аёлларга қовоқни кўнгил айнишига қарши яхши восита сифатида бериш мумкин. У «денгиз касаллиги»да ҳам истеъмол қилинади.

Занжабил

Қуръонда зажнабил жаннат ичимликлари тавсифида келтирилади:

Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳанир роҳийм.

«Ва улар у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан суғорилар. Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан. (Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.)» (Инсон сураси, 17-18).

Занжабилнинг ўзига хос таъми ва шивобахш хусусиятлари бундан уч минг йил аввал ҳам маълум бўлган. Занжабил биринчи бўлиб Ҳиндистон шимолида етиштирила бошлаган.

Занжабил илдизи қуйидаги хусусиятларга эгадир: балғам кўчирадиган; антибактериал, шамоллашга қарши, антимикроб, антисептик, бактерицид; антиартериосклеротик (қон томирлари деворларини атеросклеротик тошмалардан тозалайди); енгил ич сурадиган, ел чиқарадиган, сафро ҳайдайдиган; антигельминт; овқат ҳазм қилилга ёрдам берадиган, қўзиқориндан заҳарланганда антидот; ортиқча холестеринни чиқарадиган ва унинг тўпланишига тўсқинлик қиладиган; антикоагулянт (тромбоксансинтетазани босади ва простациклин агонисти ҳисобланади); антигипергликемик (янги шираси); антиспазмотик (келиб чиқиши турлича бўлган сиқилишларни йўқ қилади); қон айланишини яхшилайдиган; ярали касалликларга қарши (теридаги яралар ва чипқонни даволайди); тер ҳайдайдиган; сўлак ҳайдайдиган, сўлак таркибида амилаза ферментини жиддий оширадиган; кардиотоник (юрак мушаги фаоллиги учун жавоб беради); жинсий уйғонишни, эркаклар ва аёллар жинси қувватини оширадиган; томирларни кенгайтирадиган; ижобий инотроп; қўзғатадиган, тетиклантирадиган; бошқа ўтлар билан биргаликда катализатор ва синергист; хушбўй ҳид таратадиган.

Бодринг, саримсоқ ва пиёз

Бодринг, саримсоқ ва пиёз ҳақида Қуръони каримда Исроилнинг ўғиллари ҳақида ҳикоя қилишда айтиб ўтилади:

Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳанир роҳийм.

««Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан–сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», деганингизни эсланг. У: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта, топасиз», деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир» (Бақара сураси, 61).

Бодринг

Бодринг бундан 6 минг йил аввал Ҳиндистонда, шунингдек Хитойнингтропик ва субтропик ҳудудларида пайдо бўлган. Қадимги Миср қабраларида ушбу ўсимликнинг тошга айланган қолдиқлари топилган.

Бодринг шубҳасиз парҳез озиқа ҳисобланади, чунки таркибида ёғлар умуман, калорияси жуда паст. Бодрингни мунтазам истеъмол қилиш углеводларни ёғларга айлантиришнинг олдини олади.

Бодринг қуйидаги шифобахш хусусиятларга эга:

– таркибида йод борлиги сабабли қалқонсимон без ишини яхшилайди (0,003 мг).

– моддалар алмашинувини нормаллаштиради, қариш жараёнларини секинлаштиради, таркибида ишқорли тузлар кўплиги сабабли ички органларда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

– сийдик ҳайдаш, сафро ҳайдаш хусусиятига эга. Енгил ич сурувчи сифатида фойдаланилади (агар сут билан аралаштирмаса).

– ортиқча холестеринни йўқотади. Атеросклерозга қарши олдини олиш воситаси ҳисобланади.

– таркибида калий кўплиги сабабли қон босимини нормаллаштиради (147 мг).

– тузланган бодринг антибактериал таъсирга эга.

– куйиш, лат ейишда ёрдам беради. Бунинг учун бодринг паррагини шикастланан тери устига қўйиш керак.

– бодринг шираси йўтални даволашга ёрдам беради.

Саримсоқ

Истеъмол қилгандан кейин келиб турадиган ёқимсиз ҳидни айтмаганда саримсоқ ажойиб антибактериал восита, цингага қарши яхши дори, капиллярларн мустаҳкамлаш учун энг самарали табиий воситалардан бири, шунингдек, жуда яхши адаптоген ҳисобланади.

Саримсоқ фитонцидлар кўринишида тақдим этиладиган фаол моддалар ишлаб чиқаради. Биологик ферментлар организмдаги касал туғдирадиган бактерияларни йўқ қилади ва бостиради. У стрептококк ва стафилококк, дифтерия таёқчасига қарши самарали восита эканлиги исботлаб берилган. Саримсоқ кучли оғриқ қолдириш ва антисептик хусусиятларга эга.

Саримсоқ таркибидаги аллицин энг кучли бактерицид восита ҳисобланади. Ҳатто жуда кичик миқдорда ҳам ушбу фермент касал қўзғатадиган бактерияларга қақшатқич зарба беради. Шунингдек, у қон томирлари деворларидан тарангликни бартараф этади. Бундай ҳолат инсоннинг юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мунтазам саримсоқ истеъмол қиладиган халқлар онкологик касалликларга камроқ учрар экан. Замонавий тиббиёт фитонцидлар турли ўсимталар ҳосил бўлиш рискини пасайтиришини исботлаб берган.

Саримсоқни турли вариантларда истеъмол қилар экан, одам ҳазм қилиш тизимини кучайтиради. Унинг ўткир таъми сўлакнинг кўп ажралишига сабабчи бўлади. Бунинг ҳисобига эса иштаҳа ортади. Натижада овқатнинг яхши ҳазм қилиниши рўй беради. Саримсоқ ёрдамида бавосил, ичакларда ел йиғилиши (метеоризм), қабзият ва ичак фаолияти тонусининг пасайиши даволанади.

Пиёз

Пиёзнинг фойдали хусусиятлари қадимдан маълум. Шолғомсимон пиёз (бошпиёз) витаминлар комплекси (B, C, E, РР гуруҳлар) ва минерал таркибий қисмлар (фтор, темир, калий, йод, рух, фосфор, кальций, натрий), кверцетин, олтингугурт, фитонцидлар, қанд (инулин, глюкоза, фруктоза), пектин бирлашмалари, флаваноидлар, озиқа толалари, сапонинлар, эфир мойлари, тери ошловчи моддалар, антиоксидантлар, органик кислоталардан иборат. Фитонутриентлар рўйхатининг катта эканлиги туфайли пиёзни организмдаги кўплаб касалликларни тузатиш учун қўлланадиган биологик фаол қўшимчалар қаторига киритиш мумкин.

Пиёз фитонцидлари сил ва дифтерия таёқчасини ўлдиради, дизентерия қўзғатувчилар, стрептококк, трихомонад ва бошқа айрим касал қўзғатадиган микроорганизмларга ҳалокатли таъсир кўрсатади.

Пиёз қуйидаги хусусиятлар блан тавсифланади: гижжага қарши; антигистамин; антивирус; қон яратувчи; сийдик ҳайдайдиган; цингага қарши; балғам ҳайдайдиган; тетиклаштирадиган; умумий мустаҳкамлайдиган; ярани тузатадиган (куйишга қарши); антисептик.

Кўк пиёз тош ҳосил бўлишининг (ўт пуфаги ва буйракда) олдини олади ва айниқса, қон ҳосил қилиш органлари учун фойдалидир. Кўк пиёз баргларида рух мддаси кўп бўлиб, бу тирноқ пластинаси, соч ва тери ҳолатини яхшилайди. Кўк пиёз простатитнинг олдини олади ва 40 ёшдан катта эркаклар рационидан ўрин олиши керак.

Пиёз қон томирларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади, қоннинг қуюлишини пасайтиради, юрак мушакларини кучайтиради. Пиёзни мунтазам истеъмол қилиш ичак микрфлорасини нормаллаштиради, шунингдек, ошқозон-ичак тизимида бижғиш ва чириш жараёнларини тўхтатади.


Абу Муслим таржимаси

@AGROBLOGER канали


Report Page