...

...

@AGROBLOGER

2020-2024 йилларда Самарқандда 7 минг гектар ўрмон, 13 минг бош майда шохли чорва моллари, 50 минг бош парранда, 17,5 минг асалари оиласи боқилиши йўлга қўйилади.

Президентнинг жорий йил 23 августдаги “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланди.

Шартномалар ерга бўлган эгаликни тасдиқлайди

Ҳужжатга асосан реконструкция қилишга рухсат беришда давлат ўрмон хўжалиги билан тузилган шартномалар ўрмондан фойдаланувчи ёки ижарага олувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Ўрмон барпо этилади

Қарор асосида 2020-2024 йилларда дарахт ва буталарнинг уруғларини тайёрлаш, ниҳол ҳамда кўчатлар етиштириш, тут дарахтини кўпайтириш, ўрмон фонди ерларида ҳудудлар бўйича ўрмон барпо этиш режалаштирилган.

Доривор ўсимликлар ҳам етиштирилади

Шунингдек, чорвачилик, парандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, туманлар давлат ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликлар етиштириш ва тайёрлаш кўрсаткичлари ҳам аниқ белгиланган. 

Иҳота дарахтзорлари барпо этилади

Шу йиллар давомида мелиорация объектлари атрофида ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота дарахтзорлари барпо этиш режалари ишлаб чиқилди.

9 та ўрмонда дарахт уруғлари тайёрланади

Режага асосан, 2020-2024 йилларда Самарқанддаги 9 та ўрмон хўжалигида 200 минг килограмга яқин дарахт ва бута уруғлари, 52 минг дона ниҳол ва кўчат, 18 минг туп тут кўчатлари тайёрланади.

17,5 минг асалари оиласи боқилади

Шунингдек, қарийб 7 минг гектар ўрмон барпо этилади, 13 минг бош майда шохли чорва моллари, 50 минг бош парранда, 17,5 минг асалари оиласи боқилиши йўлга қўйилади. 13 минг гектардан ортиқ майдонда 53 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулоти, 8,2 миллион сўмлик доривор ва бошқа озуқабоп ўсимликлар ишлаб чиқарилади, 700 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади.

togri.uz

@AGRIBLOGER

Report Page