...

...

@AGROBLOGER

Шаҳрисабз шаҳрида ўтаётган инвестицион форум доирасида умумий қиймати 300 миллион долларга тенг бўлган 10 та шартнома имзоланиши кўзда тутилмоқда. Бугуннинг ўзида Польша ва Жанубий Корея билан гўштни қайта ишлаш ва анор экспорти бўйича инвестицион келишувга эришилган.

  • Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатовнинг сўзларига қараганда, Шаҳрисабз шаҳрида ўтаётган инвестицион форум доирасида умумий қиймати 300 миллион долларга тенг бўлган 10 та шартнома имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Польша ва Жанубий Корея билан битим имзоланган

Togri.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, мазкур форум бошланиши олдидан Шаҳрисабзда Польша ва Жанубий Корея билан гўштни қайта ишлаш ва анор экспорти бўйича инвестицион келишувга эришилган.

Польша билан гўштни қайта ишлаш бўйича тузилган битим қиймати 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Жанубий Корея билан анор экспорти бўйича имзоланган келишув нархи ошкор қилинмаган.


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page