...

...

AGROBLOGER

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги токзорлар, уларда новвот каби товланиб турган узумлар кўзни қувонтиради.

Узум етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратган тумандаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги миришкорлар бу борада юқори натижаларга эришмоқдалар.












– Ҳақиқатан ҳам юртимиз жаннатмонанд, - дейди тажрибали боғбон Жумабой Исмоилов. – Қуёш тафтидан тўйинган бундай мева-ю узумларни дунёнинг бошқа жойидан тополмаймиз. Қарийб ўттиз йилдан буён узумчилик билан шуғулланаман. 

15 сотих майдонда етиштирилган “Ҳусайни”, “Келин бармоқ” каби узум навлари айни куз фасли бўлишига қарамай шиғил ҳосилга кирган ва мазаси билан ажралиб туради. Ҳар йили ўртача 20 миллион сўм атрофида соф фойда оламиз.


Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

AGROBLOGER канали

Report Page