...

...

@Jizzax

Марат Зокиров 1939 йил 21 мартда Жиззах тумани А.Навоий КФЙ худудида, зиёли оилада дунёга келди. М.Зокиров 1956 йилда Жиззах туманидаги 8-сонли мактабни «Олтин медал» билан тугатди. 1961 йилда Самар?анд Давлат Университетини «Физик» мутахассислиги, 1981 йилда Самарканд кишлок хўжалиги институтини «Олим аграном» мутахассислиги бўйича тугатди. У университетда ўкиган даврида, университетнинг «Узбек университети» кўп тиражли газетасида фото мухбир бўлиб ишлади ва вилоятда чикаётган газеталарда маколалар ва фото лавхалар чикариб турди. Марат Зокиров 1961-1975 йиллари Жиззах туманидаги 16-сон Хамид Олимжон номли ўрта мактабда физика ва математикадан дарс берди. У мактабда ишлаган пайтида физика кабинетини жихозлаш ва ўкиш самарадорлигини ошириш бўйича салмокли ишларни амалга оширди. Туманда биринчи бўлиб «Техника воситалари» хонасини ташкил этди. Марат Зокиров 1975 йилда партия ишига ўтказилди ва 1978 йилгача Жиззах чўлида биринчи бўлиб очилган (хозирги Пахтакор туманидаги «Навбахор») Давлат хўжалигида бошлангич партия ташкилоти котиби бўлиб ишлади. Жиззах чўлида янги ташкил этилган хўжаликни таргибот килишни шахсан Марат Зокиров ташаббусига кўра Республика телевидениеси оталикка олди ва узлуксиз кўрсатувлар намойиш этилди. Хисобот сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича килган ишлари республика рахбари Шароф Рашидов назарига тушди ва «Мухим давр бўсагасида» сарлавхаси билан республика марказий газетасида чоп этилди ва республика бўйича оммалаштирилди. М.Зокиров 1978 йилда Жиззах тумани бўйича партия комитетининг идеалогия котиби этиб тайинланди. Бу даврда туманда мактаблар курилишига, мактабларда чет тилини ўтилишига алохида эътибор берди. Ёшларни харбий ватанпарварлик рухида тарбияланиши учун туманнинг киркдан ортик мактабларида гимнастика шахарчаси ва отиш тирлари курдиришга бошчилик килди. У 1984 йилдан 1999 йилгача Жиззах туманидаги 36-сон Зокир Норматов номли умумтаълим мактабида директор лавозимида ишлади. Бу даврда мактабда оила ва жамоатчилик хамкорлиги яхшиланиб, республикада ягона бўлган пулът билан бошкариладиган физика кабинети яратилди. Мактабда рус тилида ўкитиладиган синфлар ташкил килди. 36-сон З.Норматов номли мактаб 1989 йилда ўтказилган «Йил мактаби» танловининг республика боскичида ІІ-ўринни эгаллади. 1990, 1991 йиллари физика ва биология фанлари бўйича республика олимпиадалари хам шу мактабда ўтказилди. Мактаб республикада намуна таянч мактабига айлантирилди. Марат Зокиров бу хизматлари учун 1990 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халк таълими ходими» унвонига сазовор бўлди. У 1995 йилда «Иктидорли болалар» лицейига директорлик лавозимига ўтказилди. Бу даврда вилоят бўйича иктидорли болалар танлаб олиниб, уларга таълим ва тарбия берилар эди.Сунгра 2007 йил сентябр ойидан бошлаб 2-сон академик лицейига айлантирилди. Таълим сохасини ривожлантиришдаги мехнатлари учун Марат Зокиров 2002 йилда «Ўзбекистон кахрамони» унвони билан мукофотланди. Бу мукофотни Республика Президенти Ислом Каримов топширди. 2019 йил “I даражали мехнат фахрийси” унвони берилди. Марат Зокиров умр йўлдоши Мўътабар она билан 1959 йилда турмуш куришди ва жамиятимизга 10 нафар: 5 ўгил, 5 изни тарбиялаб вояга етказишди, уларнинг барчаси бахтли хаёт кечирмокда. Хозирги кунда 40 нафар набира ва 45 нафар эвара Куршовида эдилар

Report Page