...

...

@AGROBLOGER

Қашқадарё вилояти, Оқсарой мажмуасида “Анор” халқаро агротуризм фестивали ўз ишини бошлади. Фестиваль доирасида Италиянинг Казерта шаҳри ва Шаҳрисабз ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Togri.uz – Шаҳрисабз туризмга ўз эшикларини очганига 40 йил тўлгани муносабати билан Қашқадарё вилояти Оқсарой мажмуасида “Анор” халқаро агротуризм фестивали ўз ишини бошлади.

Фестиваль доирасида Италиянинг Казерта шаҳри ва Шаҳрисабз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамловчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.



Эгизак шаҳарлар

Асосий тақдимот доскасида Шаҳрисабз ва Казерта “эгизак шаҳарлар” деб аталди. Шунингдек, тадбирда анорнинг янги навлари тақдим қилинди. Фестивалда кўргазмалар ҳам ташкил қилинган бўлиб, унда вилоятнинг ҳар бир туманлари ўз маҳсулотлари (ҳунармандчилик буюмлари, мева-сабзавотлар ва бошқалар) билан иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ сайтда 26-30 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоятида “Анор” I халқаро агротуризм фестивали бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилинган эди.


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page