...

...

AGROBLOGER

Европа бозорларига кириш учун қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларига “Фарғона бренди” жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Қўшни давлатлар билан чегарадош Бешариқ ва Риштон туманларида божхона чегара назорат постлари яқинида “эркин савдо майдонлари” ташкил қилинади. Ушбу ҳудудларда маҳаллий экспортчилар ва хорижий харидорлар ўртасида тўғридан тўғри алоқа ўрнатилиб, экспортчиларга маҳсулотларни қулай ва воситачисиз сотиш имкони яратилади.

Европа бозорларига кириш учун қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларига “Фарғона бренди”ни жорий этамиз. Бунда, Европа бозори талабларига жавоб берадиган асбоб ва ускуналар импорт қилинганда имтиёзли кредитлар билан биргаликда, ер ажратишда ҳам алоҳида енгилликлар тақдим этилади.

Япония, Корея, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Германия каби олис давлатларга мева-сабзавот маҳсулотларини (гилос, ўрик, шафтоли, узум, анор, қароли, олхўри) авиатранспорт орқали ташишда амалда тақдим этилаётган компенсация миқдори оширилади.

2026 йилга бориб вилоятда экспортчи корхоналар сони 10 баробарга кўпайиб, 5 мингтага етади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали 140 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. 

Вилоятда 12 минг 600 гектар экин майдонлари аҳолига 10 дан 50 сотихгача очиқ танлов асосида, узоқ муддатга ижарага бериш орқали 50 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Фойдаланишдан чиқиб кетган 25 минг гектар майдон ўзлаштирилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун танлов асосида ажратиб берилади. Бу 20 минг аҳолини банд қилиш имконини беради”, деди президентликка номзод.


AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page