...

...

AGROBLOGER

Янги помидорлар ўз ҳолатини кўп сақламайди. Яхши шароитда ёки музлаткичда сақланганда ярим ой туриши мумкин. Яшил помидорлар қизилларига нисбатан яхши сақланади. Уй шароитида сақланганида ҳам улар 2-2,5 ой ўз ҳолатини йўқотмайди.

Шунда яшил помидорлар яхши етилади. Сақлашга мўлжалланган помидорни ҳаво ҳарорати +7 +8°С дан пасаймаган вақтда териб олиш лозим. Сал сўлиган, юмшаган помидор пўсти қаттиқ ва бўз рангли бўлиб, кўк помидорга нисбатан ҳаво ўтказмайди.

Шунинг учун бундай помидорда спирт ва этилен гази йиғила бошлайди ва бу тўқималардаги мураккаб моддаларни оддий моддаларга ўтказишни тезлаштиради. Бу жараён туфайли помидор нозикроқ ва ширин бўла бошлайди. Сунъий ҳолда сақланган помидор худди ўсимликда туриб ривожланганга ўхшаб, яхши етилиб боради. 

Катта ва ўртача помидорлар кичикларига нисбатан тезроқ етила бошлайди. Чунки кичик помидорда ривожланиш учун етарли моддалар кам бўлади.

Шуни инобатга олган ҳолда йирик, ўрта ва кичик помидорларни алоҳида-алоҳида сақлаган маъқул. 

Помидорни сақлаш ҳарорати унинг пишганлик даражасига кўра турлича бўлади: пишган ва деярли пишиб қолган помидорлар +1...+2°С да (1,5 ойгача), яхши пишмаган помидорлар +4...+6°С да ва кўк помидорлар +10...+12°С да сақланади.

Бунда ҳавонинг оптимал нисбий намлиги 80-90% ни ташкил этади. Шуни ёдда тутингки, ёруғлик помидорнинг пишишини тезлаштиради ҳамда унинг сақланиш муддатини қисқартиради. Қоронғуда помидорлар секин бўлсада, бир текисда қизаради.

Узоқ муддатга сақлашга мўлжаллангин помидорларни 3 қаватдан ортиқ териб бўлмайди. Яшикларга терилган помидорлар устига юпқа полиэтилен пленка тортиб қўйиш ҳам мумкин.


AGROBLOGER канали

Report Page