...

...

@Jizzax

СССР қулашидан аввал, 1991 йилда Озарбойжон ва Арманистон иттифоқ таркибида бўлган, аммо Қорабоғ низоси иттифоқ парчаланишидан уч йил аввал, 1998 йил февралида бошланган, ўшанда Тоғли-Қорабоғ автоном области Озарбойжон ССР таркибидан чиққанини эълон қилганди.

1992-1994 йиллар давомида икки республика ўртасидаги қуролли тўқнашувлар натижасида Озарбойжон Тоғли Қорабоғ устидан назоратни қўлдан бой берган. 1992 йилда бу зиддиятни ҳал қилиш бўйича уч воситачи давлат - Россия, АҚШ ва Франция иштирокида ЕХҲТнинг Минск гуруҳи тузилган.

Ереван расман Тоғли-Қорабоғ республикасини тан олмайди, аммо тан олинмаган республиканинг бюджети ва армияси Арманистон билан яқин алоқада ҳисобланади.

2020 йил апрелида пандемия авж олган вақтда Қорабоғда президентлик сайловлари ўтказилди ва сайловларнинг иккинчи турида Араик Арутюнян 80 фоиз овоз олди.

Еврокомиссия сайлов натижалари Тоғли Қорабоғнинг якуний мақомига ёки музокаралар жараёни натижаларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган, ЕИ бу сайловлар учун конституцион ва ҳуқуқий асосларни тан олмаслигини билдирганди.

Озарбойжон ҳам Тоғли Қорабоғдаги сайлов натижаларини тан олмаган.

Report Page