...
@AGROBLOGER2019 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди. Кузатув натижалари бўйича гўшт маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди. Мол гўштининг максимал нархи 55 000 сўмни, қўй гўштиники эса 60 000 сўмни ташкил қилади.
Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 24 сентябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича гўшт маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди.
Кузатув натижасига кўра
Мол гўшти
1 кг. мол гўштининг (суякциз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Tошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (32 000 сўм).
Mол гўштининг максимал нархи эса Tошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Mиробод деҳқон бозори”да кузатилди (55 000 сўм).
Қўй гўшти
Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (35 000) сўмдан рўйхатга олинган. Mаксимал нархлари эса Tошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (60 000) сўмдан кузатилди.
togri.uz
@AGROBLOGER