..

..

S& А

Кечиримлилик, бағрикенглик – юксак инсонпарварликдир

Президент фармонига мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган Бахриддин Суюнов ҳам кўплар қатори афв этилди.

Ҳаёт йўллари турфа унда гоҳ қувонч, гоҳ ғам алмашиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Айни вақтда ҳеч бир инсон мен доим ҳаёт йўлларининг текис ва ёруғ йўлида юраман, деб айта олмайди. Чунки бу йўлларнинг оқ ва қора чизиқларини ҳамма бирдек босиб ўтиши азалий қонуният.

Аммо бир ҳақиқат борки, сабрли, имон-эътиқодли, ақлга таяниб иш кўрадиган одамлар ҳаётнинг қора чизиғини ўз матонати ила ёруғ юз билан босиб ўта олади. Бироқ, шундай одамлар ҳам борки, иродасизлик қилиб эгри йўлларга кириб кетади.

Лекин ҳамма ҳам инсон. Кимнидир қилган ёмон иши учун бир умрга чоҳга итариб бўлмайди. Уни кечириш, тўғри йўл топишига имкон бериш, зарур бўлса, қўллаб-қувватлаш асл инсоний қадриятлардан ҳисобланади.

Айниқса, жиноят қилиб жазосини олган шахсларга имкон бериш давлат сиёсатида мавжуд бўлса, унинг чинакам бағрикенглиги ва инсонпарварлигини кўрсатади. Ўзбекистон бу жиҳатдан бошқа давлатларга нисбатан анча илғор. Чунки халқимиз ҳаётидаги муҳим саналар муносабати билан Президент томонидан афв эълон қилиниши анъанавийлик касб этган.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг афв этишга оид яна бир фармони эълон қилинди, – дейди Бахриддин Суюнов. – Жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатимни ўтар эканман авф этилиб, озодликка чиқиш, оилам ва фарзандларим даврасида бўлишни орзу қилардим. Инсонийлик тамойилларига асосланган қонунларимиз мен каби йўлдан адашганларга яна бир бор имкон берди. Қилган қилмишимга яраша жазо олдим, оилам бағрига қайтдим. Лекин виждон азобичи у бир умр мени турткилаши азоблаши, қийнаши фақат менгагина аён. Ҳато қилиш инсонга ҳос фазилат. Мен ҳам ҳато қилдим. Оиламдан узоқда темир панжара орқасида ўтган кунларим чекккан истиробларим мени буткул ўзгартирди.

Афв – жамиятимизнинг инсонпарварлик ва адолат тамойилларига уйғун ва ҳамоҳангдир. Чунки жиноят содир этган шахс нафақат ўзининг, балки жигарбанди бўлган фарзандлари, ота-онасию қавму қариндошларининг ҳам келажаги ва тақдирига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Озодлиқдан маҳрум бўлиш билан улар шириндан-ширин фарзандларини ўз меҳридан айириб, мўйсафид ота ва муштипар онасини фарзанд доғига мубтало қилади.

Шу сабабли, қилмишидан чинакам пушаймон бўлган шахсларни кечириш – қалби вайрон бўлиб яқин инсонини кутаётган бутун бир оилани янгидан ҳаётга қайтариш билан баробар. Бу эса юксак олижаноблик тимсолидир.


Report Page